Ҳа, шундай. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига жорий йилнинг биринчи ярмида Самарқанд вилояти аҳолисидан 68,8 мингта мурожаатлар келиб тушган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга кўп.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудири Маматжон Турдиевнинг қайд этишича, бу мурожаатларнинг 50 минг 503 таси, яъни 81 фоизи қаноатлантирилган. 525 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 10 мингдан ортиғи бўйича тушунтириш берилган ва 763 таси рад этилган, 212 таси кўрмасдан қолдирилган.
Мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси Самарқанд (29 фоиз), Тайлоқ (34 фоиз), Пастдарғом (34 фоиз) туманлари ҳамда Каттақўрғон (34 фоиз) ва Самарқанд (34 фоиз) шаҳарларига паст бўлган. Вилоятдаги Халқ қабулхоналари назоратида кўриб чиқилган 47 минг 266 та мурожаатнинг 18 мингга яқини (39 фоизи) ижобий ҳал этилган.
– Халқ қабулхоналарига ўтган даврда жисмоний ва юридик шахслардан жами 4312 та ёзма ва оғзаки мурожаатлар келиб тушган, – дейди М.Турдиев. – Уларда 5 мингдан ортиқ масалалар кўтарилган. Ўтган йилнинг шу даври билан қиёслаганимизда мурожаатлар 2021 тага камайган. Лекин Виртуал ва Халқ қабулхоналарига Самарқанд шаҳри ҳамда Пастдарғом, Ургут, Пахтачи ва Пайариқ туманларидан мурожаатлар кўпайган.
Мурожаатларда асосан, пенсия ва ижтимоий таъминот, ижро иши, алимент ва қарз ундириш, электр энергияси ва газ таъминоти, ҳуқуқбузарликлар, моддий ёрдам ва ҳомийлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фаолияти, даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш, бандлик, йўл инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар энг кўп қайд этилган. Шу билан бирга банк кредитлари, уй-жой фондини сақлаш ва бошқарувчи ташкилотлар фаолияти, йўл ҳаракати хавфсизлиги, судларда фуқаролик ишлари кўрилиши билан боғлиқ мурожаатларнинг долзарблиги ошган.
Ярим йил давомида тушган такрорий мурожаатлар 9425 тани ташкил этган ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 тага ошган. Бу фуқароларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топилмагани ёки мурожаатларда кўтарилган масалалар яна такрор содир бўлганидан далолат беради. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, секторлар кесимида энг кўп мурожаат учинчи секторлар ҳудудидан, энг ками эса тўртинчи секторлар ҳудудидан қайд этилган. Маҳаллалар миқёсида эса Оқдарё тумани Янгиобод маҳалласининг 155 нафар фуқаросидан 241 та масала юзасидан, Самарқанд шаҳар Қорасув массивидан 144 нафар фуқародан 192 та масала бўйича, Пастдарғом тумани Боғишамол маҳалласи 129 нафар фуқаро томонидан 282 та масала бўйича, Пахтачи тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи 126 нафар фуқародан 333 та масала қайд этилган мурожаатлар келиб тушган.
М.Турдиевнинг таъкидлашича, бугунги кунда вилоятдаги ташкилотлар иш юритувидаги 3015 та мурожаатни кўриб чиқишнинг қонунда белгиланган муддати бузилган. Бу масала юзасидан ҳам тегишли чоралар кўрилиши таъминланган. Аҳоли мурожаатларига ечим топишда раҳбарларнинг жойларда сайёр қабуллар ўтказиши яхши самара бермоқда. Йилининг биринчи ярмида вилоятда сектор раҳбарлари томонидан 2345 марта сайёр қабул ўтказилиб, 15 минг 760 нафар фуқародан жами 16 минг 290 та масала юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Бу мурожаатларнинг 63 фоизи ижобий ҳал этилган.
Аммо, маҳаллий даражада ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар ўз вақтида кўриб чиқилмаслиги, масъуллар томонидан аҳолига мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича тезкор ва ишончли ахборот тақдим этилмаётгани оқибатида республика даражасидаги раҳбарлар, жумладан давлат раҳбари қабулини ташкил этиш сўровлари тушишда давом этмоқда. Хусусан, вилоят аҳолисидан раҳбарлар шахсий қабулини сўраб 489 та, жумладан, давлат раҳбари қабулига кириш масаласида 208 та мурожаат келиб тушган.
Вилоят ташкилотларининг кўп мурожаат қилувчи фуқаролар билан манзилли ишлаш даражаси ҳам сустлигича қолмоқда. Жумладан, ярим йилда 333 нафар фуқаро 10 мартадан 50 мартагача, 10 нафари 50 мартадан кўп мурожаат қилган.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |