Наманган вилояти Уйчи туманида вилоят адлия бошқармаси, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архиви томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда Наманган вилояти ФҲДЁ архиви ходимлари томонидан Уйчи туманидаги маҳаллаларда сўровнома ўтказилди. Унга кўра, ҳуқуқий муаммолари кўп, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларида камчилиги бор фуқаролар аниқланиб, уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан “Адлия куни” тадбири доирасида сайёр қабул ташкил этилди.
Унда, Адлия вазирлиги, Наманган вилояти адлия бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят пенсия жамғармаси, Уйчи тумани ҳокимлиги, туман кадастр, адлия бўлимларининг масъул мутасаддилари иштирок этди. 1 минг 135 нафар фуқаро қатнашиб, шулардан 729 нафарининг мурожаати шу жойнинг ўзида бартараф этилди. Шунингдек, 500 дан ортиқ кишига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Бундан ташқари 101 та ҳолатда фуқароларнинг ёшига доир пенсия, боқувчисини йўқотганлик нафақаси, моддий ёрдам, кам таъминланган оилалар учун бола пули олишда ҳужжатларидаги ноаниқликлар бартараф этилди.
– Туман адлия бўлими томонидан 12 та мурожаат ҳал этилган бўлса, 20 та мурожаат бўлим иш юритувига олинди, – дейди вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Фозилжон Жўрабоев. – Қолаверса, вилоят ФҲДЁ архиви томонидан 717 та ҳолатда фуқароларнинг шахсга доир бўлган маълумотлари туғилиш, никоҳ, ўлим, никоҳдан ажралганлик, исм-шарифни ўзгартириш, ёлғиз она, оталик далолатнома ёзувларидаги ноаниқликлар ва камчиликлар бартараф этилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |