Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш барча соҳа ва тармоқ раҳбарларининг доимий иш услубига айланиб бормоқда.
Бу эса “Инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устун”, деган эзгу тамойил асосида халқимизнинг давлат идораларига бўлган ишончини оширмоқда.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси билан биргаликда Нукус шаҳрида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда 100 нафардан зиёд жисмоний ва юридик шахс вакили иштирок этди. IT таълим, радио телевидение, телекоммуникация хизматлари сифатини ошириш бўйича мурожаатлар тингланди.
Ўтказилган қабулда бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммолар жойида ижобий ҳал этиб берилди.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида сайёр қабул ўтказилаётган масканда мобиль алоқа операторлари томонидан кўчма савдо нуқталари ташкил қилиниб, телекоммуникация хизматларига жойида уланиш имконияти яратилди.
Мулоқотда аҳоли вакиллари Рақамли технологиялар вазирлигининг қисқа – 1199 рақамли ишонч телефонига доимо мурожаат қилиши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |