Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
“Ҳеч кимдан кам эмаслигимни яна бир бор ҳис этдим”

Давлат раҳбарининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланди.

Шу билан бирга, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирларини ўтказиб бориши белгиланди.  

Инсонийликнинг энг олий вазифаларидан бири эҳтиёжмандларга ғамхўрлик ва кўмак кўрсатишдир. Бу эзгу қадриятлар нафақат инсоний бурч, балки халқимизнинг асрлар давомида шаклланган миллий менталитетининг ажралмас қисми ҳамдир.

Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талисафед маҳалласида файзли, нурли хонадонлар бисёр. Маҳалла масъуллари бу гал меҳмонларни   яшил боғ ва узумзор билан ўралган бир ҳовлига етаклади. Бу – Ғозиевлар хонадони. Бу ерда ҳаётнинг ҳар бир куни сабр ва матонатнинг тимсоли сифатида ўтмоқда.

Оила бошлиғи Одил Ғозиев 4 нафар фарзанднинг отаси, 3 нафар набиранинг севимли бобоси. Кичик ўғли, келини ва набиралари билан бир уйда яшайди, оиланинг ҳар бир куни шукроналик, осойишталик  ва бахтга тўлиқ.

Одил Ғозиев 1-гуруҳ ногирони бўлишига қарамасдан  ўзининг кучли иродаси ва оиласининг ёрдами билан ҳовлисини яшилликка буркаган.  Мевазор боғ, узумзор – буларнинг барчаси унинг ташаббуси, иштиёқи билан фарзандларининг кўмаги ила барпо этилган.

Миришкорликда юксак тажрибага эга бўлган Одил ака фарзандлари ва келинларига сабоқ бериб, уларга тўғри йўлни кўрсатмоқда. У ҳар бир ўсимлик, ҳар бир дарахтга меҳр билан қарайди, гўё уларнинг ҳар бири ўз фарзандидек.

Бу уйда яшаётганлар учун ҳаётнинг асл қадри – сабр ва матонатдир. Имконияти чекланган бўлишига қарамай иродаси мустаҳкам, енгилмас бўлган Одил ака  ҳаётнинг чинакам қаҳрамонларидан биридир.

Туман ҳокими Алишер Файзиллоевнинг бу хонадонга ташрифи ҳам бежиз эмасди. Камтарона дастурхон атрофидаги қизғин суҳбат барчанинг хотирасида муҳрланиб, орзу мақсадлар, режалар хусусида сўз борди.

–Меҳнат қилган ҳеч қачон хор бўлмайди, –дейди Одил ака Ғозиев. –Мўъжазгина ҳовлида боғ яратиб, яшилликка буркаганимизнинг ўзига хос фазилати бор. Шу меҳнатнинг ортидан бугун оиламизга озгина бўлса ҳам даромад олиб келаяпмиз. Боғ парваришини оила аъзоларимизга ҳам ўргатаяпман. Ҳеч кимдан кам эмаслигимни бугун яна бир бор ҳис этдим. Ҳаммангизга катта раҳмат.  

20.08.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы