Термиз шаҳридаги Абдулла Авлоний ва Жайхун маҳаллаларида 9 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, уларни ижтимоий ҳимоялаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу маҳаллалар аҳолиси тўлиқ хатловдан ўтказилган бўлиб, “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилган. 37 та “Кейс менежмент” очилиб, оилаларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолати яхшиланишига эришилди. Оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлар олиб борилиб, уларнинг иқтисодий аҳволи таҳлил қилинмоқда. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш, маълумотларни тақдим этиш ишлари самарали ташкил этилмоқда. Уйма-уй юриш чоғида улар ўртага ташлаётган масалаларни ҳал этиш йўллари изланмоқда.
– Маҳаллада ишлайдиган ижтимоий ходим аҳолининг ижтимоий хизмат ва ёрдамлар ҳақида хабардорлигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил қилиш, уларнинг мурожаатига асосан, кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда ўз ташаббуси билан “ижтимоий иш”ни очиш ҳамда индивидуал ижтимоий хизматлар режасини тузиш учун дастлабки баҳолаш ўтказишни амалга оширади, – дейди Абдулла Авлоний ва Жайхун маҳаллалари учун масъул “Ижтимоий ходим” Шуҳрат Ашуров. – Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга зарур ҳолларда қисқа муддатли индивидуал ижтимоий ёрдам режасини тузиш, аҳолига давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар тўғрисида, шунингдек, аҳолининг мазкур хизматларни олишга бўлган ҳуқуқлари бўйича тушунтириш бериш асосий вазифаларимиздан.
“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва ижтимоий ходим томонидан “Кейс менежмент” усули қўлланилган ҳолда аҳолининг барча муаммолари босқичма-босқич ҳал этилмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |