Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Олис қишлоқ муаммолари ҳал бўлмоқда

Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йил 9 ноябрдан мутасадди вазирлик ва идоралар, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бўка туманидаги Гулистон қишлоғида мавжуд инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий соҳа объектлари фаолиятини самарали ташкил этиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2024 йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида жойларда сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда.  

Жумладан, Бўка туман адлия бўлими томонидан аҳолининг кундалик ҳаётида энг кўп учрайдиган ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олис Жўраобод маҳалласи ва Гулистон қишлоғида ташкил этилган навбатдаги мулоқотда ҳам 40 нафардан ортиқ фуқароларнинг юридик шахс сифатида деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун давлат рўйхатидан ўтишларига ёрдам берилди.  

Бўка туман Давлат хизматлари маркази директори Камолиддин Асқаровнинг таъкидлашича, жараёнда фуқароларни қизиқтираётган асосий масалалар – ишга жойлашиш, ижтимоий ҳимоя, кадастр ва шахсга доир ҳужжатларни расмийлаштириш, бандлик, моддий ёрдам, соғломлаштириш масканларига йўлланма олиш ҳамда оилавий муносабатлар билан боғлиқ масалаларга ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди. 

Бундан ташқари, “Обод хонадон” мезонларини жорий этиш йўналишида бошланган саъй-ҳаракатлар туфайли 201 та хонадон атрофи чиқиндилардан тозаланди, 194 та оила томорқалари шудгор қилиниб, баҳорги экиш учун тайёрланди, айрим хонадонларнинг ташқи деворлари ва дарвозаси таъмирланди. ؘ  

– Қишлоқда ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилди, – дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Бўка тумани бўлими бошлиғи Зоҳиджон Обидов. – Хусусан, 29 нафар ишсиз хотин-қизларни ҳудуддаги 30-умумтаълим мактаби биносида Бекобод тумани “Зафар” касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан тикувчилик йўналишида ўқитиш йўлга қўйилди. Шунингдек, “Сайхунобод тажрибаси” асосида 9 нафар ишсиз фуқарога микролойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш чоралари кўрилмоқда.  

Ўз навбатида, 5 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилиб, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси асосида чорвачилик йўналишида ва 5 нафар фуқарога “Оилавий тадбиркорлик дастури” доирасида паррандачилик йўналишида имтиёзли кредит ажратилди. Маҳалла гузарида аҳолига сартарошлик, аёллар гўзаллик салони, этикдўзлик, маиший техникаларни жиҳозлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари савдо дўкони каби маиший хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича вилоят тижорат банклари томонидан 7 та лойиҳа ишлаб чиқилди.  

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бўш турган 2 дона бино ва иншоотда савдо дўконларини ташкил қилишга қаратилган лойиҳалар ишлаб чиқилди. Айни пайтда, банклар томонидан ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб, қўшимча 34 та лойиҳа шакллантирилди. Ҳудуднинг инфратузилмасини инобатга олган ҳолда ҳамда ихтисослашганидан келиб чиқиб, “Зарбдор тажрибаси” асосида 2 та лойиҳани ишга тушириш белгиланди.  

Жумладан, 10 та тик қудуқларни ўрнатиш орқали аҳоли томорқаларини ҳамда шу ердаги “Чиллисой” каналига сув насосини ўрнатиш орқали фермер ва деҳқон хўжаликлари ерларини суғориш тизимини яратиш режалаштирилмоқда.  

23.12.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы