Мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти йўлга қўйилгани бугун Сирдарё вилоятида ҳам ўз самарасини бермоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 19 февраль куни мазкур вилоятга қилган ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида ҳам сектор раҳбарларига алоҳида масъулият юкланади.
Белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Гулистон шаҳар 4-сектор томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, аҳоли турмуш-тарзи билан яқиндан танишиш, имконияти чекланган фуқаролар ҳаётини ўрганиш, хонадонлардаги муаммоларга ечим излашда ушбу сектор фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда.
Сектор томонидан имконияти чекланган фуқаролар билан ташкил этилган учрашув ҳам бунга яққол мисолдир. Учрашувда давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилоятига ташрифи ва унда берилган вазифалар ҳудуд аҳолисининг фаровон ҳаётини таъминлашга қаратилгани таъкидланди.
Унга кўра, бугунги кунда вилоятдаги хотин-қизлар бандлиги, жойларда енгил типдаги тикув цехлари қуриш, ёшларни спортга жалб этиш, улар учун тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, ёш авлоднинг китобга меҳрини уйғотиш каби қатор чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим масалалардан. Шу билан бирга, аҳоли томорқаларида кўкаламзорлаштириш, бўш турган ерлардан унумли фойдаланиш каби бир қатор вазифаларни бажаришда секторлар ишининг йўлга қўйилгани айни муддао бўлди.
Гулистон шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан шу ҳудудда яшовчи хонадонлар ҳаёти ўрганилар экан, бу жараёнда уларнинг муаммоларини кўриб чиқиш, яқиндан кўмак бериш масалаларига эътибор қаратилди. Масалан, шаҳардаги Улуғйўл, Маънавият, Маданият маҳаллаларида яшовчи фуқаролар ҳаёти билан танишиб, мавжуд муаммоларни ечишда кўрсатмалар берилди.
– Аҳоли фаровон ҳаёти таъминланишига ишимизнинг асосий вазифаси сифатида қараб, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликни кучайтирдик, – деди Гулистон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жаҳонгир Ражабов. – Тадбир жараёнида банклардан имтиёзли кредит олиш, томорқадан самарали фойдаланиш борасидаги масалаларга эътибор қаратиляпти. Ўрганишлар вақтида аҳолини қийнаб келаётган бир қатор масалалар жойида ҳал этилди, хусусан, 17 нафар тижорат банкидан кредит олиш истагини билдирган фуқарога пул маблағини ажратиш бўйича банк ходимларига тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати юзасидан гуруҳ аъзоларининг ҳисоботи эшитилиб, танқидий муҳокама этилди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |