Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Жўқорғи кенгес раисининг сайёр қабули​

Беруний тумани “Қизилқалъа” овул фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязовнинг аҳоли билан мулоқоти – сайёр қабули бўлиб ўтди.

Президентимиз томонидан халқ билан мулоқотнинг янгича тизими яратилгани ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш, ўз вақтида ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этаётир. Бу каби сайёр қабуллар нафақат шаҳар ва туман марказларида, балки энг чекка қишлоқларда ҳам ташкил этилаётгани аҳамиятга эга.

 

Туман марказидан анча узоқда жойлашган овул фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда жами 25 нафар фуқаро асосан коммунал хизмати, мактабгача таълим муассасаси, уй-жой билан таъминлаш, бандлик сингари масалаларда мурожаат этишди. Шундан 9 нафар фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида ечимини топди. Қолганлари тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан ўрганилиб, ечими назоратга олинди.

 

– Элликқалъа тиббиёт коллежини тугатиб, бугунги кунгача ишсиз эдим, –дейди “Қизилқалъа” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Марям Жуманиязова. – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг қабулида бўлиб, ўзим истиқомат қиладиган ҳудуддаги оилавий поликлиникага ишга қабул қилинадиган бўлдим.

 

Бундай сайёр қабул Элликқалъа туманида ҳам бўлиб ўтди.

 

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Халимов иштирок этди.

 

Д.АБИБУЛЛАЕВ,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси

15.03.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы