Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Олий суд раиси ўринбосари Хоразм вилоятида сайёр қабул ўтказди

Қабулда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Кеча Хоразм вилоятининг Хазорасп ва Шовот туманларида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Исаков ва Олий суд судьялари, шунингдек, Хоразм вилояти жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича суд раислари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари бўлимлари билан ҳамкорликда фуқароларнинг тизимга дахлдор мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказди.

 

Қабулда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.

 

01.JPG

 

Сайёр қабулда 124 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, шундан 29таси жиноят ишлари бўйича, 16таси маъмурий ишлар бўйича, 73таси фуқаролик ишлари бўйича ва 6таси иқтисодий судга тааллуқли масалалар юзасидан келиб тушди. Шундан 25та шикоят назорат тартибидаги ўрганиш учун қабул қилиниб, 99та мурожаат юзасидан фуқароларга уларнинг мавжуд ҳуқуқлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Қабул давомида халқимизга хос бўлган инсонпарварлик тамойиллари асосида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан биринчи инстанция судларида бир нафар ва апелляция инстанциясида бир нафар судланувчи суд залида қамоқдан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди.

 

Бундан ташқари, ўтказилган сайёр қабул давомида Олий суд раиси ўринбосари Б.Исаков томонидан халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, йиғилишда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтириш берилди.

 

Шуни таъкидлаш жоизки, жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди томонидан 2019 йилнинг I чорагида 4 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилиб, 15 нафар шахс суд залида қамоқдан озод этилган.

 

ЎзА 

26.04.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы