Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида 13-17 май кунлари бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуслари ҳафталиги” институт истиқболи учун муҳим бўлган “Талаба – талабага устоз, талаба – талабага шогирд”, “Катта курслар - кичик курслар учун ядро бўлиши зарур”, “Талаба ташкил қилади, ўтказади, яратади” деган тамойилни юзага келтирди.
Бу тамойиллар ҳафталик доирасида талабалар истакларини қондириш, интилишларини қўллаб-қувватлаш, фаолиятини рағбатлантириш ҳамда имкониятларини кузатиш, ўрганиш ва натижадорлигини таҳлил қилиш асосида юзага келди.
Жумладан:
13 май куни 1-ташаббус бўйича ёшларни рассомлик санъатига қизиқтириш мақсадида рангтасвир, қаламтасвир, амалий санъат, ҳайкалтарошлик йўналиши бўйича “Олам ва одам ранглар инъикосида” номли танлов ўтказилди. Танловда табиий, аниқ ва ижтимоий йўналишдаги талабалар ҳамда умумтаълим мактаби ўқувчиларидан иборат жами 73 нафар ёшлар иштирок этишди.
14 май куни 2-ташаббус бўйича “Спорт – тарбиялайди, юксалтиради, чиниқтиради” шиори остидаги соат 07.30 дан 08.45 га қадар 3 км масофага марофон, 11.50 да аудиторияда 5 дақиқалик жисмоний машқлар ўтказилди. Ўқув машғулотларидан сўнг волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка мусобақалари бўйича талабалар куч синашди. Мазкур тадбир 1,5 мингга яқин талаба-ўқитувчини қамраб олди.
15 май куни 3-ташаббус бўйича “Компьютер билимдонлари” танлови доирасида график муҳаррирлар ёрдамида институт баннерини яратиш, тақдимот муҳаррирлари ёрдамида таълим мутахассислигини ёритиб берувчи тақдимот тайёрлаш, матн териш санъати ҳамда “Paskal”, “C++” дастурлаш тиллари ёрдамида дастур яратиш бўйича 74 нафар талаба бир-бирлари билан куч синашди.
16 май куни 4-ташаббус бўйича институтда анъанага айланган “1 ойда 10 китоб – 1 йилда 100 китоб билан дўстлашдим” танловининг финал босқичи, ижодкор талабаларнинг “Баҳор вальси” шеърлар тўпламининг тақдимот маросими, “Ўзбекистон” НМАК ва “Шарқ” НМАКда нашр қилинган китоблар ярмаркаси, “1 раҳбардан 10 китоб”нинг май ойи акцияси бўлиб ўтди.
17 май куни 5-ташаббус таълим олаётган талаба-қизларни 22 та касб бўйича “Маҳорат дарси” намойиш қилиши учун шароит яратди. Бу тадбир қизларни оилага тайёрлашга, ўз меҳнатидан манфаатдорлик кўникмаларини шакллантиришга, эгаллаган ҳунарини бошқаларга ўргатишга ва шу орқали ишсизлик ва дангасаликка барҳам беришга доир билимларини мустаҳкамлаш имконини берди.
Ойбек Юнусов, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |