Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш мақсадида илгари сурилган беш ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш борасида Самарқанд вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Айни пайтда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳар бир йўналиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилмоқда. Беш ташаббусни Ургут туманида намунали тарзда йўлга қўйиш бўйича Самарқанд вилояти ҳокими томонидан “Йўл харитаси” тасдиқланган.
Ана шу дастур асосида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши, Ургут тумани ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида туманнинг олис Мирзобоғлон-Чеп маҳалласида ташкил этилган “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида ўтказилган фестиваль нафақат ёшлар, балки кенг аҳоли қатламини қамраб олди.
Дастлаб “Ҳоким ва ёшлар”, “Депутат ва ёшлар” учрашувлари ўтказилиб, ёшлар ҳокимлик вакиллари ва депутатлар билан мулоқот қилди. Йигит-қизлар ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олиб, ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Шунингдек, тадбиркорлик соҳасида иш олиб бораётган фаол ёшлар томонидан “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида бизнес-тренинглар ўтказилди.
Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш мақсадида маҳалла ёшлари учун вилоят мусиқали драма театри томонидан саҳна асарлари, ўзбек киноижодкорлари томонидан яратилган кинофильмлар намойиш этилди. Ёш рассом ва ҳунармандларнинг кўргазмалари ўтказилди. Ўзбекистон ёзувчилар ва бадиий ижодкорлар уюшмалари аъзолари иштирокида қишлоқ ёшлари учун маҳорат машғулотлари уюштирилди.
Аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган турли танловлар, китоб тақдимотлари, таниқли шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар ҳам унутилмас таассуротларга бой бўлди.
– Бир неча кун олдин шундай тадбирни Пахтачи туманининг Қарнаб қишлоғида ўтказган эдик, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши раиси ўринбосари Э.Улуғмуродов. – Бу галги фестивалимиз яна ҳам кенг қамровда ўтказилиб, қишлоқнинг барча ёшларини тадбирларимизга жалб этдик. Мақсад – Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус мазмун-моҳиятини уларга етказиш, буни ўз ҳаётларига ҳис қилишларига имкон яратиш ҳамда олис қишлоқлардаги йигит-қизларнинг орзу-интилишларидан хабардор бўлиш ва уларнинг амалга ошишига кўмаклашишдан иборат.
Шу куни маҳалланинг барча ёшлари ўнга яқин спорт турлари бўйича ўтказилган мусобақаларда ўз маҳоратини намойиш этди. Қишлоқ йўллари бўйлаб юздан ортиқ йигит-қизлар югуриш марафонида қатнашди. Маҳалла ҳудудидаги хиёбонда ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди.
– Марафонда қатнашиб, маррага биринчи бўлиб етиб келдим, – дейди 73-умумтаълим мактаби ўқувчиси Яшин Абдуллаев. – Барчамиз жуда катта иштиёқ билан мусобақаларда иштирок этдик. Бошқа тадбирларида ҳам тенгдошларимиз ўз иқтидорларини кўрсатди. Бундай тадбирлар қишлоғимизда тез-тез ўтказилишини истаймиз.
Фестиваль якунида маҳалла марказидаги амфитеатрда тадбирларда фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди. Пойтахтдан келган ва самарқандлик таниқли хонандалар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |