Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Бош вазир қабулхонаси: мулоқотнинг амалий ва шаффоф тизими

Жорий йилнинг биринчи чорагида Президент Халқ қабулхоналарига тадбиркорлардан 16 мингта мурожаат тушган. Улар, асосан, ер ажратиш, газ, электр ва сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, кредит, солиқ масалаларига тааллуқли...

Икки мингга яқин мурожаатда мансабдорларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик билдирилган. Бу ҳақда 27 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ишга тушириш масалаларига бағишланган йиғилишда қайд этилди.

 

Ана шундай муаммоларни тизимли ҳал этиш, тадбиркорларга чинакам кўмак бериш мақсадида жорий йил 14 май куни давлатимиз раҳбарининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилиши белгиланди.

 

Бош вазир қабулхонаси биринчилардан бўлиб, Тошкент вилояти Паркент туманида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида бўлиб, дастлабки қабулни ҳам ўтказди.

 

Бош вазир қабулхонасини ташкил этишга нима сабаб бўлди?

 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш учун қулай шароит яратиш ва аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича кўплаб фармон ва қарорлар қабул қилинди. Солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди. Тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишлар ҳам қисқартирилди.

 

2019 йилнинг I чораги якунлари бўйича «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Yoshlar – kelajagimiz» сингари дастурлар доирасида тадбиркорлик истагидаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун 16,4 трлн. сўм ҳажмда кредитлар ажратилди. Натижада янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони 2,3 бараварга ўсди.

 

Бироқ жойларда бюрократия, таъмагирлик ва тадбиркор фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳали ҳам учраб турибди. Давлат органларининг тадбиркорлар билан мулоқот қилишнинг амалий ва шаффоф тизими мавжуд эмаслиги билан боғлиқ бўлган бир қанча салбий омиллар ҳам кузатилмоқда. Бу ҳақда Президент фармонида алоҳида қайд этилган.

 

Биринчидан, тадбиркорларни қабул қилиш ва мурожаатларини кўриб чиқишнинг ягона тизими мавжуд эмаслиги юзага келаётган масалаларни тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал этиш имконини бермаяпти. Натижада тадбиркорларнинг муаммолари ва мурожаатларини ҳал этишга юзаки муносабатда ёндашилмоқда.

 

Иккинчидан, мавжуд тизимли муаммоларни таҳлил қилиш бўйича ишларнинг самарали амалга оширилмаслиги аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини оширишга ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Учинчидан, тадбиркорликни ривожлантиришга ва қулай инвестиция муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилувчи муҳим муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг таъсирчан механизми мавжуд эмас.

 

Тўртинчидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилишга, шунингдек, уларнинг қонуний талабларини аниқлаш ва тезкорлик билан ҳал қилишга ҳамда муаммоларни бартараф этишга етарлича эътибор берилмаяпти.

 

Бешинчидан, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш барча даражадаги ҳокимликлар ва уларнинг раҳбарлари томонидан зарур даражада қўллаб-қувватланмаяпти.

 

Шу боис тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилмоқда.

 

Асосий йўналишлари нималардан иборат?

 

photo5438288123227384344.jpg

 

Тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа ҳамда сайёр қабулларни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишдаги тўсиқларни бартараф этиш ҳам қабулхоналар вазифасига киради.

 

Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш орқали бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.

 

Тадбиркорлар мурожаатлари қай тарзда кўриб чиқилади?

 

Қабулхоналар иши уч босқичда олиб борилади. Аввало, қабулхонада тасдиқланган кунлик жадвал асосида ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий вакиллари тадбиркорларни қабул қилади.

 

Туман ва шаҳар даражасида ўз ечимини топмаган мурожаатлар Бош вазирнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига юборилади. Республика даражасида ҳал этилиши керак бўлган тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари Вазирлар Маҳкамасининг котибиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли идоралар вакиллари иштирокида кўрилади.

 

Мурожаатлар шунда ҳам ўз ечимини топмаса, тадбиркорларни Бош вазирнинг шахсан ўзи қабул қилади.

 

Хорижий инвесторларга кўмаклашиш Бош вазир қабулхоналарининг асосий вазифаларидан бири бўлади. Шу боис уларга хорижий тилларни биладиган ва инвесторлар билан ишлаш салоҳиятига эга кадрлар ишга олинади.

 

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолияти натижалари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг раислигида алоҳида йиғилишларда, шу жумладан, видеоконференц¬алоқа орқали кўриб чиқилади.

 

Шунингдек, Бош вазир қабулхоналари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда — секторлар), давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини аниқлаб, ҳал этилишини таъминлайди. Бу борадаги ишлар халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиниб, масъул ташкилот раҳбарларининг ҳисоботи тингланади.

 

Мурожаатларни кўриб чиқишда шаффофлик ва тезкорликни таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, мурожаатлар ҳаракатини назорат қилишнинг ягона электрон портали жорий қилинмоқда.

 

Бош вазир биринчи қабулини Паркент туманида ўтказди

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг илк Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Паркент туманида ташкил этилди. Туман ФҲДЁ биноси ёнида жойлашган қабулхонада тадбиркорлар мурожаатини ҳал этиш учун зарур шароитлар яратилган.

 

– Бу ерга келган мурожаатчи тадбиркорлар дастлаб рўйхатдан ўтиб, махсус жиҳозланган кутиш залидаги монитор орқали навбати қачон келишини кузатиб туришади, – дейди Паркент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Зиёдбек Йўлдошев. – Навбати келгач, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирига учрашади. Шундан сўнг тадбиркорни қийнаётган муаммо ва масалалар ҳокимлик, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри, банк ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида кўриб чиқилади. Мана бу видеоконференц залимизда эса тадбиркорларимиз бевосита Бош вазир билан онлайн мулоқотда бўлишади.

 

Бош вазир Абдулла Арипов мазкур қабулхонанинг очилишида шахсан ўзлари қатнашиб, бу тизимнинг қандай ишлашини кўрсатиб берди. Қувонарлиси, ўша куннинг ўзида республика даражасида ҳал этиладиган 11 та тадбиркорнинг масаласини кўриб чиқиб, 3 тасини жойида ҳал этди. 6 тасини ҳал этиш учун тегишли вазирлик ва ташкилотларга кўрсатма берган бўлса, иккитасига тушунтириш берилди.

 

Шу вақтга қадар тадбиркорларнинг вилоят ва республика миқёсида ҳал этиладиган масалалари узоқ вақт талаб этиларди. Айниқса, ортиқча оворагарчиликлар маҳаллий тадбиркорларнинг ҳам, инвесторларнинг ҳам ҳафсаласини пир қилиб, тадбиркорлик ривожига катта тўсиқ бўларди. Эндиликда тадбиркор ва инвесторларни қийнаётган муаммолар Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали тезкор ҳал этилиб, тадбиркорларнинг вақти ҳам, нақди ҳам тежалади. Натижада ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари кенг ривожланади, янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли фаровонлиги яхшиланади.

 

Бугунги кунда туманда 1700 га яқин тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган. 21 та қўшма корхона ҳам бор. Асосан, улар савдо хизмати, саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритмоқда. Ҳудудда туризм соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, эко ва гастроном йўналиши кенг ривожланмоқда. Жорий йилда 4 та меҳмонхона ва 50 га яқин оила меҳмон уйлари ишга туширилади. Келгусида тумандаги 1460 гектар сувли ғалла майдони узумчиликка айлантирилади. Бунинг натижасида йиллик даромад 10 бараварга ортиб, экспорт ҳажми 60 млн. АҚШ долларига ошади.

 

Демак, ҳудудларда тадбиркорлик кенг ривожланмоқда, фақат ишбилармонларни қийнаётган масалаларга ўз вақтида кўмак берсак кифоя. Бу борада жорий йилнинг 1 июнидан ўз фаолиятини бошлайдиган Бош вазирнинг ҳудудлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари муҳим аҳамият касб этади.

 

Рустам ЮСУПОВ

30.05.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы