Бугун фуқароларни қийнаётган муаммо ва камчиликларнинг мутасаддилар томонидан жойига бориб ўрганилаётгани, амалий ёрдам кўрсатилаётгани аҳолини мамнун қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Баҳодир Туробов томонидан Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида ўтказилган сайёр қабул ҳам аҳолининг муаммоларини ижобий ҳал этишга хизмат қилди. Ўтказилган учрашувда қатнашган 113 нафар фуқаро ва тадбиркорнинг 30 нафаридан турли хил мазмундаги муаммолар юзасидан мурожаат келиб тушди ва мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди.
Хусусан, Нишон тумани, Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жумагул Тиловова қизи I гуруҳ ногирони бўлгани сабабли, ногиронлик аравачаси олишда амалий ёрдам сўради. Ушбу мурожаат жойида ҳал этилди. Шунингдек, Миришкор тумани Нуристон маҳалла фуқаролар йиғини раиси сўз олиб, фуқаро Саломат Панжиева ногиронлиги сабабли юра олмаслигини билдирди. Унинг ногиронлик аравачасига зарурати борлигини айтиб ўтди. Мазкур муаммо ҳам бартараф этилиб, унга ногиронлик аравачаси ажратилди.
Бундан ташқари, кадастр ҳужжатини тайёрлаш бўйича, соғлиғини тиклаш учун ордер олиш масалалари, газ баллон ажратиш ҳақидаги мурожаатлар ҳам шу ернинг ўзида ҳал этилди. Аниқлик киритиш ва муддат талаб этиладиган масалалар ижроси назоратга олинди.
Ў.БАРОТОВ, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |