Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Ўтказилаётган сайёр қабуллар қанчалик самарали бўлмоқда

Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Бозоров Зарафшон шаҳри ва Томди тумани “Сукетти” овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

Дарҳақиқат, 4-сектор томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида вилоят бўйлаб 13 марта сайёр қабул ўтказилиб, уларда қарийб 1400 фуқаро иштирок этган. Учрашувлар давомида аҳоли томонидан 246 та масала кўтарилиб, 76 мурожаат жойида ҳал этилган. Кўтарилган муаммоларнинг 47 тасига асосли тушунтиришлар берилиб, назоратга олинган 140 та масаланинг 62 таси шу пайтга қадар ижобий ҳал этилган.

Зарафшон шаҳридаги “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган учрашувда аҳолини қийнаб келаётган ишсизлик, ичимлик суви, йўл, табиий газ, электр энергияси, уй-жой билан таъминлаш, саломатлигини тиклаш учун ҳомийлик ёрдами кўрсатиш, фарзандини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш каби муаммолар вилоят ҳамда шаҳар ташкилотлари мутасаддилари, маҳаллий ҳокимлик масъуллари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Шаҳарча ҳудудидаги айрим ҳовлиларга электр энегияси, тоза ичимлик суви, оқава сув ҳам етиб бормаган. Ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган мазкур муаммоларни батафсил ўрганиб, ижобий ечим топиш учун ишчи гуруҳ тузилди. Шунингдек, Зарафшон шаҳар “Баҳор” маҳалласи 12-уйда яшовчи Шаҳло Исмоилова кўп қаватли уйнинг том қисми таъмирланган бўлсада, ёғингарчилик пайтида чакка ўтаётганидан шикоят қилди. Мазкур масалани жорий йилнинг 1 августига қадар ижобий ҳал этиш учун Марказий кон бошқармаси Уй-жой коммунал бошқармасига зарур топшириқ берилди.

Томди тумани “Сукетти” овул фуқаролар йиғини аҳолисини ҳам узоқ вақтдан бери қийнаб келаётган айрим муаммолар ўрганиб чиқилди. Масалан, Бауиржан Дусжанов фуқаролар йиғинида жамоатчилик ишларига расмий қабул қилинган бўлсада, икки ойлик маошини ололмаётганидан шикоят қилиб, ёрдам сўраб мурожаат қилди. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва Маҳаллалар кенгаши назоратига олиниб, қисқа муддатда масалага ечим топиладиган бўлди.

Сайёр қабул давомида энг намунали солиқ тўловчи тадбиркорлик субъектларига вилоят давлат солиқ бошқармасининг фахрий ёрлиқлари ҳамда аҳолига 200 дона китоблар тарқатилди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА    

22.06.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы