Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов пойтахтимиз Нукус шаҳридан 300 км узоқликдаги, республикамизнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган Қўнғирот туманининг “Жаслиқ” посёлка фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказиб, аҳоли билан учрашди.
Тадбирда тегишли вазирликлар, муассасалар, туман ҳокимлигининг раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан йўлга қуйилган бу каби қабуллар фақат шаҳар ва туман марказларидагина эмас, балки, энг чекка қишлоқларда ҳам ташкил этилмоқда. Бу ўз навбатида мурожаат этувчи фуқароларимизга бироз қулайликлар яратиш билан бирга, уларнинг ҳаётида учраётган муаммоларнинг ўз вақтида ечимини топишига хизмат қилмоқда.
Туман марказидан узоқда, Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган ушбу посёлкада бугунги кунда 4 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган сайёр қабулда фуқароларнинг 50 дан ортиқ мурожаати тингланиб, шундан деярли 30га яқин мурожаат жойида ўз ечимини топди.
Атрофлича ўрганиш ҳамда маълум муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўтказилган мазкур сайёр қабул давомида фуқаролар асосан ишсизлик, йўл қурилиши, тиббий ва коммунал хизмат кўрсатиш, таълим сингари масалаларда мурожаат этди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |