Оҳангарон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Рустам Холматовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Оммавий сайёр қабулда вилоят секторлари, бошқарма ва ташкилотлари, Оҳангарон шаҳри ва тумани секторлари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, мазкур туман ва шаҳар фуқаролари иштирок этди.
Оҳангарон шаҳар Илоқ маҳалла фуқаролар йиғини 10-уй 65-хонадонда яшовчи фуқаро Раъно Тавбоева яқинда ошқозонидаги касаллик туфайли мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди. Ҳозирда аҳволи яхши, аммо соғлигини тиклаши учун қўшимча шароит ва дори-дармонга муҳтож.
– Мени қийнаётган энг асосий муаммо уй-жой масаласи, – дейди Р.Тавбоева. – Ўғлим 29 ёшда, уни уйлантиришим керак. Лекин она-бола бир хонали уйда ижарада яшаймиз. Энди ўзингиз ўйланг, шундоқ ҳам жуда ноқулай бўлган 1-хонали уйга қандай қилиб келин олишим мумкин. Шаҳар ҳокимлигидан ёрдам сўрасам, келаси йил ёрдам берамиз, бу йилги квотамиз тўлди дейишди. Биз эса бир кун олдин бўлса ҳам одамларга ўхшаб яшасак деймиз. Вилоятимиз ҳокимидан ушбу масалада ёрдам сўрадим. Президентимиз бошлиқ барча раҳбарларга минг раҳмат, ҳоким мана шу йил уйли бўлишимни айтиб, мутасадди раҳбарларга уй-жойнинг бошланғич тўловини тўлаш бўйича топшириқ берди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов шунингдек, Р.Тавбоевага саломатлигини тиклаши учун Товоқсой санаторийсига бепул йўлланма бериш ҳамда зарур дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ берди.
Қабулда Р.Тавбоева сингари муҳим ҳаётий зарурат юзасидан келган 50 га яқин фуқаронинг суд-ҳуқуқ, уй-жой, ичимлик суви, газ, электр, йўл, соғлиқни сақлаш, таълим каби йўналишлар бўйича мурожаати тингланиб, маълум қисми шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
– Вилоят, туман ва шаҳар марказларида “Нуронийлар маскани”ни қуриш бўйича 2016 йилда Президентимизнинг тегишли ҳужжати қабул қилинган эди, – дейди нуроний Йўлдош ота Эргашев. – Орадан қанча вақт ўтаяпти, лекин бизнинг шаҳарда ушбу маскан қурилишидан дарак йўқ. Ахир шаҳарда қанча нуронийларимиз бор, уларнинг кўпи кўп қаватли уйларда яшайди. Уларга шароит керак. Юртбошимиз айнан шунинг учун ҳам нуронийлар учун махсус масканлар қуриш бўйича ҳужжат қабул қилган эди. Вилоят ҳокимидан шу масалада ёрдам сўрадим, мутасаддиларга бу бўйича топшириқ берди.
Сайёр қабулда маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан зарур вазифалар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
А.Худойқулов, Т.Мадаминов (сурат), ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |