Бугунги кунда фуқароларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек, уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат органлари ва ташкилотларининг энг устивор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Бу борада адлия органларида ҳам мурожаатларни кўриб чиқилишини таъминлашда “ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати” принципи асосида аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, ҳудудларда уйма-уй юриш ҳамда оммавий сайёр қабулларни ташкил этиш орқали долзарб ва тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишга қаратилган ўзига хос самарали механизм йўлга қўйилган.
Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилиб, келинмоқда.
Биргина, ўтган 2019 йилнинг I ярим йиллиги давомида 4188 та мурожаатлар қабул қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 баробар кўп. Қабул қилинган мурожаатларнинг 2214 таси ёки 63 фоизи қаноатлантирилди.
Мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга 19,7 млрд. сўмлик 394 та даъво аризалари киритилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 532 та тақдимнома киритилди. Бунинг натижасида 456 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, 164 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Шу ўринда, бошқарма томонидан мурожаатларни жойига чиққан ҳолда, сайёр қабуллар орқали қабул қилиш амалиёти кенг йўлга қўйилган.
Жумладан, ўтган даврда сайёр қабулларда 1301 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 852 таси қаноатлантирилишига эришилган.
Жорий йилнинг 6-8 август кунлари жойларда аҳолини қийнаб келаётган ҳамда кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни тезкор ҳал этиш мақсадида Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиевнинг Тошкент вилоятининг Бекобод, Қуйичирчиқ, Бўстонлиқ туманларида сайёр қабуллари бўлиб ўтди.
Сайёр қабулларда 450 га яқин фуқаролар иштирок этиб, улардан жами 275 та мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатлар мазмунига кўра, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга эгалик ҳуқуқини олишда, касаллиги бўйича тиббиёт муассасаларига, сиҳатгоҳларга йўлланма ажратилишида, моддий ёрдам кўрсатишда, ишга жойлаштиришда, тадбиркорлик фаолиятини бошлашда кредит маблағларини ажратилишида амалий ёрдам бериш, коммунал соҳа, йўл қурилиши масалалари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳаракатларидан, қурилган турар ва нотурар жойлар бузилиши оқибатида тегишли товон пуллари масалалари ҳал этилмай келинаётганлигидан норозилиги ва бошқа масалаларни ташкил этди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 145 таси шу қабул кунининг ўзида қаноатлантирилди.
Шунингдек, қабуллар жараёнида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга моддий ва маънавий кўмак берилди.
Хусусан, “Ижтимоий ҳимоя” нодавлат нотижорат ташкилоти маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 15 нафар шахсга ногиронлик аравачаси, 12 нафар фуқарога эшитиш мосламаси, 4 та фуқарога тикув машинаси, 3 та фуқарога икки млн. сўмдан моддий ёрдам пуллари ажратилди.
Бундан ташқари, 30 нафар фуқароларга кассалиги бўйича тиббиёт муассасаларида имтиёзли асосларда даъволаш учун ордерлар, 15 нафарига республиканинг турли сиҳатгоҳида муолажа олиш учун йўлланмалар берилиб, 38 нафар шахс касби ва мутахассислиги бўйича ташкилот ва корхоналарга ишга жойлашиши юзасидан тегишли буйруқлар қабул қилинишига эришилди.
Шулар билан биргаликда 43 нафар фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурилган иморати тегишли комиссиялар томонидан кўриб чиқилган бўлишига қарамай, туман ҳокимининг қарори чиқмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари бўйича шу куннинг ўзида туман ҳокимларининг турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича қарорлари чиқиши таъминланди.
Қабуллар жараёнида бир гуруҳ фуқароларнинг қурилган уй-жойи бузилганлигидан норозилиги ҳамда товон пули масаласи ҳал этилмай келинаётганлиги хусусидаги мурожаатлари Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Уч кун мобайнида ўтказилган сайёр қабулларда келиб тушган 129 та мурожаатлар қўшимча ўрганилиши муносабати билан тегишли масъуллар бириктирилиб, мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, уларга қонунан ёндашиш, пировардида ижтимоий адолатни қарор топтиришга хизмат қилиш, бу масалада ҳар бир раҳбар ва мансабдор шахс чуқур масъулият ҳис этиши зарур – зеро ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати туради.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |