Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Туман ҳокимлиги ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида ташкил этган тадбир туман марказидаги “Мотамсаро она” ҳайкали ҳамда давлат ва жамоат арбоби, атоқли адиб Шароф Рашидов бюсти пойига гуллар қўйиш билан бошланди.
Тадбир доирасида Учтепа шаҳарчасида “Китоб олами” дўконининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Китоб дўкони шу ерда фаолият кўрсатаётган туман “Электрон халқ кутубхонаси” ёнида очилгани китобхонларга катта қулайлик яратди. Тадбир иштирокчилари китоблар кўргазмаси, “Электрон халқ кутубхонаси” фаолияти билан танишди.
Туманнинг “Тошкентлик” маҳалласида ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қуватлашга қаратилган бадиий-маърифий кеча ташкил этилди.
Тадбирда туманда яшаб ўтган фидойи инсонлар хотирасига бағишлаб чоп этилган “Қалбларда яшаётган одамлар” хотира китобининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда сўз олганлар ушбу туманда туғилиб, етишиб чиққан Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон, халқ ҳофизи Орифхон Ҳотамов, машҳур пахтакор Ҳамроқул Носиров, Зокир Норматов ва бошқа таниқли кишилар ҳаёти ҳақида ушбу китобнинг яратилиши хайрли иш бўлганини қайд этди.
Кечада хотира китобига киритилган шоирларнинг шеърларидан намуналар ўқилди, бастакорларнинг куй ва қўшиқлари ижро этилди. Китобдаги қаҳрамонларнинг фарзандлари, жамоатчилик вакиллари улар ҳақидаги хотираларни ёдга олди.
– Хотира тўпламининг чоп этилиши самарали меҳнати, илмий, ижодий, жамоатчилик фаолияти билан халқимиз ёдида мангу қолган инсонлар хотирасига элимизнинг ҳурмати ифодаси бўлди, – дейди Ўзбекистон қаҳрамони Марат Зокиров. – Китоб фақат хотирагина эмас, ёшларнинг ватанимиз тарихи, оталаримиз ҳаётини ўрганишда ҳам муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Тадбирда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида туманнинг 4 та секторида ташкил этилган таянч умумтаълим мактабларига туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан мусиқа асбоблари, спорт анжомлари топширилди.
Таниқли санъаткорлар, тумандаги умумтаълим мактабларининг бадиий ҳаваскорлик жамоалари, жумладан, беш ташаббус асосида ташкил этилган туман дуторчи қизлар ансамблининг концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир туман бўйлаб экскурсия билан якунланди. Пойтахт ва бошқа вилоятлардан келган меҳмонлар туманнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, кейинги йилларда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |