Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули вилоятнинг Бекобод шаҳрида бўлиб ўтди.
Бекобод шаҳри аҳолиси билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда 40 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этдилар.
Тадбир аввалида ушбу ҳудуддаги Булоқ-ариқ МФЙда қад кўтарган янги 4-сектор штаб биноси очилиб, аҳоли ихтиёрига топширилди. Шундан сўнг, Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи уйма-уй юриб, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар билан танишди. Йўлларни асфальтлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби қатор масалалар юзасидан фикрлар алмашилди
Сайёр учрашувда аҳолидан келиб тушган 14 та мурожаатларининг аксарияти ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, газ, электр ва сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, кредит, солиқ соҳасига оид бўлиб, уларнинг 7 таси жойида ижобий ҳал этилди. Ечилмай қолган муаммолар тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга юборилди. Шунингдек, фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларни белгиланган тартибда ҳал этилиши ва амалий ёрдам кўрсатилиши юзасидан 15 кун ичида шахсан ҳисобот бериш вазифаси бўйича ҳам топшириқлар берилди.
.
-Бекобод шаҳри Тошкент вилоятининг энг чекка ҳудудларидан биридир, бугун 4-сектор раҳбарининг ўзлари бизнинг хонадонимизга ҳам ташриф буюрди-дейди, Тинчлик МФЙ 3-даха, 2-уй, 3-хонадонда истиқомат қилувчи Гулноза Ашурова. Улар яшаш тарзимиз билан яқиндан танишиб, ишга жойлашишим билан боғлиқ муаммони ҳал қилиб, бердилар. Шунингдек, оиламиз учун микротўлқинли печ ҳам совға қилдилар. Фурсатдан фойдаланиб, биз каби ижтимоий кўмакка мухтож аҳоли дардини эшитиб, уларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатаётган 4-секор раҳбари ва мутасаддиларга миннатдорлик билдираман
Сайёр қабулда Булоқ-ариқ МФЙ тор Истиқлол кўчасида яшовчи Сарвинисо Холматова Истиқлол кўчасида ёмғирли об-ҳавода йўлларда сув тўпланиб қолиши оқибатида аҳоли ва автомашиналарнинг ҳаракатланишига қийинчилик туғдираётганлиги масаласида мурожаат қилди.
Тошкент вилоят давлат солиқ бошқарма бошлиғи, 4- сектор раҳбари ва Бекобод шаҳар ДСИ бошлиғи томонидан бу масаласида жойида ўрганилиб, кўчага шу куннинг ўзида шағал тўкилиб, текисланди.
Шунингдек, Саломатлик кўчаси 17-уй, 5-хонадонда яшовчи ижтимоий таъминотга муҳтож, ногиронлиги бўлган Ким Айлитанинг яшаб турган хонадони ва кириш йўлакларини 4-сектор ишчи гуруҳи томонидан таъмирлаб берилаётганлигини ҳам гувоҳи бўлдик.
Мухтасар айтганда, ҳар бир мурожаат ортида бир ёки бир неча кишининг бузилган ҳақ-ҳуқуқини тиклаш, адолатни қарор топтириш истаги, қийин вазиятдан чиқишда бошқаларнинг кўмагига муҳтожлик ётади. Бундай ҳолатдаги одамларга ёрдам бериш, ҳар бир кишининг инсоний бурчидир.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий аҳборот шўъбаси
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |