Фориш туманидаги 2-сектор ҳудудидаги «Гараша» маҳалласида вилоят прокурори Ислом Эргашходжаев иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул бошланишида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, вилоят прокурори Ислом Эргашходжаев қабулдан кўзланган мақсад аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларга ечим топиш эканлигини таъкидлашди.
Ислом Эргашходжаев ҳар бир мурожаатчи билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Қабулга келган 87 нафар фуқаролардан 21 та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатлар вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Сайёр қабул давомида вилоят соғлиқни сақлаш, халқ таълими, вилоят тижорат банклари бошқармаларига, вилоят электр тармоқлари корхонаси ва бошқа ташкилотларга мурожаатнинг ижроси юзасидан муддатлар белгилаб берилди ва алоҳида назоратга олинди.
Бундан ташқари сайёр қабул давомида фермер хўжаликлари, кичик бизнес субъектлари, корхона, ташкилот, муассасалардаги бўш иш ўринлари бўйича «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда туманда фаолият юритаётган 14 та корхона, ташкилот, муассасалар, кичик бизнес субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари ўзларида мавжуд бўлган 30 та бўш иш ўринлари ҳамда туман ҳокимининг 2018 йил 26 ноябрдаги 2176-сонли қарорига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун 5 та ажратилган КВОТА иш ўринлари билан қатнашдилар. Меҳнат ярмаркасида иш билан банд бўлмаган 45 нафар фуқаролар қатнашди. Шулар «Гараша» маҳалла фуқаролар йиғинига 12 нафар, «Илонли» маҳалла фуқаролар йиғинига 15 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди. 5 нафарига ўзлари танлаган касб мутахассисликлари бўйича корхона ва ташкилотларга йўлланма асосида ишга юборилди. 13 нафар фуқарога «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қарорга асосан ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |