Кейинги икки кун (24, 25 сентябрь) давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров бошчилигида мазкур маҳкама ва вилоят суди мутасаддилари Сурхондарё вилоятида сайёр қабуллар ўтказди. Унда жами 79 нафар фуқаро қабул қилиниб, 27 нафарининг мурожаати назорат тартибида ўрганиш учун ёзма шаклда қабул қилинган бўлса, 52 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабул жараёнида жами 30 нафар маҳкум (шундан 1 нафари аёл) ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 10 нафар маҳкум (шундан 2 нафари аёл) ЖКнинг 74-моддасига асосан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди.
Бундан ташқари, мурожаатчиларга малакали ҳуқуқий ёрдам бериши ҳамда уларнинг ортиқча сарсонгарчиликларини олдини олиш мақсадида вилоят судида (Адвокатлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда) ташкил этилган махсус хонада ҳафтанинг душанбасидан жума кунига қадар навбатчи адвокатлар хизматидан фойдаланиши мумкинлиги тушунтирилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан вилоят, туман, шаҳар ҳокимлиги ҳотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий амалий маркази билан ҳамкорликда 42 дан ортиқ нотинч оилалардаги эр-хотинлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Уларга Олий суд ташаббуси билан тасвирга олинган «Фарзанд омонат» ва «Ота» номли қисқа метражли видеофильмлар намойиш этилди. Тадбир ниҳоясида ажрашиш ёқасида турган 8 оилани яраштиришга муваффақ бўлинди.
Бундан ташқари, Термиз шаҳридаги 21-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюрилиб, тарбияланувчилар билан самимий мулоқот қилинди, уларга бадий китоблар совға ҳадия этилди.
Х.Қудратов,
жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди раиси
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |