Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
“Ўзбекистоннинг обод қишлоқлари“ лойиҳаси тақдим этилди

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтлари иштирокида “Инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишдаги янгича ёндашувлар“ мавзуида анжуман ўтказилди. Унда маҳаллий ва халқаро экспертлар, мутахассислар иштирок этди.

Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Соҳиб Саифназаров, Жаҳон банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори ва бошқалар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳудудлардаги қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли учун барча қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

 

Маълумки, 2018 йилнинг апрель ойидан ҳукуматимиз томонидан “Обод қишлоқ“ дастури доирасида 159 тумандаги 400 дан ортиқ қишлоқ аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш, бу қишлоқларда янгича услубда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш каби эзгу мақсадлар амалга ошириб келинмоқда. Бу жараёнда ҳар бир қишлоқни обод қилиш учун ўртача 750 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланади. Мамлакат бўйича ушбу ишни амалга ошириш учун эса тахминан 17 йил муддат ҳамда 6 миллиард АҚШ доллари талаб этилади.

 

Вазирликнинг мазкур “Обод қишлоқ“ дастури ижроси бўйича берган маълумотига кўра, 2018 йилда жами 417 қишлоқда бунёдкорлик ишлари амалга оширилган. 2019 йилда 478 қишлоқда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.

 

Ушбу давлат дастурида халқаро молия институтлари, жумладан, Жаҳон банкининг иштироки ва халқаро тажрибани татбиқ этиш бўйича Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилди.

 

– Бугунги тадбирда “Обод қишлоқ“ давлат дастурининг ижроси бўйича Жаҳон банки иштирокидаги “Ўзбекистоннинг обод қишлоқлари“ лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тақдим этишда ушбу гуруҳ фаол иштирок этди, – деди Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбари Зафар Узоқов. – Лойиҳани амалга оширишда жамоатчилик назорати, аҳолининг фикри, маҳалла фаоллари иштироки ҳамда бу ишларда ННТ фаоллиги муҳим ҳисобланади. Лойиҳа Фарғона, Наманган, Андижон, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг 21 туманидаги 400 дан ортиқ қишлоқда татбиқ этилади. Талаб мезонларига кўра, унда танланган қишлоқлар иқтисодий жиҳатдан ортда қолган, “Обод қишлоқ“, “Обод маҳалла“ ва “Обод марказ“ каби дастурларга киритилмагани, қишлоқнинг марказдан узоқ масофада жойлашгани ва тоза ичимлик суви билан таъминланмагани инобатга олинди.

 

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 183,6 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлиб, у Жаҳон банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки молиявий кўмагида амалга оширилади. Эътиборли жиҳати, ташкил этилганига икки йил бўлган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки мамлакатимизга илк бор сармоя киритмоқда. 2020-2024 йилларга мўлжалланган лойиҳада нафақат танланган қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш, балки унинг ижроси доирасида гендер тенглиги масаласи, меҳнат ҳуқуқи, яъни ҳокимиятлар ва МФЙ аъзоларига меҳнат амалиётлари бўйича мунтазам тренинглар ўтказиш, аниқланган ҳар қандай ҳолатлар бўйича мониторинг ва ҳисобот юритиш ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бўйича жамоатчиликни хабардор қилиш, шу билан бирга, қайта алоқа тизимини жорий этиш жиҳатларини эътиборга олиш кўзда тутилган.

 

– Давлат дастури ижросига ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида шу лойиҳага қўл урдик, – деди Жаҳон банкининг ижтимоий ривожланиш бўйича катта мутахассиси Роберт Вробель. – Бу лойиҳани ишлаб чиқиш ва унинг ижроси бўйича мутлақ янгича ёндашув асосида амалга ошириш режалаштирилган. Танлаб олинган қишлоқларда лойиҳани татбиқ этишда жамоатчилик назорати, аҳолининг фикри, маҳалла фаоллари иштироки ва унинг бажарилишидан кейин эса аҳоли ўртасида лойиҳанинг аҳамияти ўрганиб чиқилади. Умид қиламизки, бу лойиҳа муваффақиятли бўлиб, кейинчалик бошқа ҳудудларга татбиқ этишга имконият яратади.

 

Анжуманда қайд этилганидек, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун эксперимент сифатида Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги “Соҳил“ маҳалла фуқаролари йиғини ҳудуди танлаб олинган. Тадбирда маҳалла фуқаролари йиғини котиби Ойбек Тожибоев ушбу ҳудуд ҳақида батафсил маълумот берди.

 

– Ушбу лойиҳа ижроси учун бизнинг ҳудуд танлаб олинганидан маҳалламиз аҳли жуда хурсанд бўлди, – деди у. – Мен бугунги тадбирда маҳалламиз фаоллари ўз қўллари билан чизган харитани кўрсатдим. Унда аҳоли учун энг зарур бўлган эҳтиёжларни мисоллар асосида баён қилиб бердим. Қишлоғимизда 440 хонадон мавжуд. Аҳолиси 2631 нафарни ташкил этади. Ўзбек, тожик, уйғур, қозоқ ва қирғиз миллатига мансуб маҳалла аҳли жуда аҳил ва иноқ яшайди. Бироқ бу қишлоқда ўз ечимини кутаётган муаммолар талайгина. Хусусан, ичимлик суви ва электр энергия таъминоти яхши эмас. Маҳаллада мактаб йўқлиги боис болалар 1,5 ва 4 километр йўл босиб, туман ҳудудидаги 13 ва 14-умумтаълим мактабларида ўқийди. Стадион эса уларнинг кўп йиллик орзуси. Маҳалла йўллари ҳам бир аҳволда. Истардикки, бундай саъй-ҳаракатлар соҳилликларга барча қулайликлар олиб келади.

 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА

09.10.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы