Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Муаммолар босқичма-босқич ҳал этилмоқда

Фарғонада Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ҳамда вилоят маҳаллалар кенгаши ҳамкорлигида Президентимизнинг жорий йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросига бағишланган брифинг ташкил этилди.

Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, фуқароларимизни ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишда жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланган маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

 

Президентимизнинг мазкур фармони эса бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди. Эндиликда аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш “қулоққа чалинган” гаплар билан эмас, балки бевосита уйма- уй юриб, кенг жамоатчилик иштирокида кўриб чиқиш тизимининг амалга татбиқ этилгани масъуллар зиммасидаги масъулиятни янада оширмоқда. Мазкур янги тизимни жорий этилиши аҳолининг мавжуд муаммоларини тўлиқ қараб олиш ва тезкорлик билан ҳал этиш имкониятини бераётир.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раиси Ш.Жавлонов фармон ижросини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолият самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий этиш, соҳага малакали, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган фидойи кадрларни жалб этишда муҳим аҳамият касб этаётганлигини алоҳида таъкидлади.

 

Ҳудудларда ижро этувчи органларни аҳоли билан яқин ва ҳамжиҳатликда ишлаш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар самарадорлиги ошиб бормоқда. Сир эмас, айрим жойларда фуқаролар йиғинлари фаолиятига маҳаллий ҳокимлик вакилларининг асоссиз аралашуви туфайли кадрлар қўнимсизлиги билан боғлиқ ҳолатлар учраб турарди. Фармонда бундай салбий жиҳатларга йўл қўймаслик, улар фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, фуқаролар йиғини раислари фаолиятининг кафолатлари юзасидан билдирилган таклифлар ҳам тизимнинг аҳоли ҳаётида ўрни ва мавқеини оширишга хизмат қилмоқда.

 

6.JPG

 

– Мазкур фармон ижроси юзасидан ҳудудимиздаги 1 минг 128 нафар оилалар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказдик, – дейди Қўштепа туманидаги “Ғиштмон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Арабжон Абдужалилов. – Аниқланган камчиликларнинг амалий ижроси сифатида шу кунга қадар икки километрга яқин тоза ичимлик суви тармоқлари тортилди, 10 километрдан ортиқ ички йўллар шуғулланди, 1 та янги трансформатор ўрнатилди, 1 километр йўлларимиз асфальтланди, 350 та оилага суюлтирилган газ балонлари берилди, 4 та оилага иссиқхона қуриш учун имтиёзли банк сармоялари олиб беришга кўмаклашдик. Албатта бу маҳалламизда ҳамма иш ўз ечимини топмоқда, муаммолар бартараф этилди деган хулосани бермайди. Ҳаёт давом этар экан унинг ўзига яраша муаммолари, камчиликлари бўлди. Шу боис асосий эътиборимизни мавжуд муаммоларни ҳал этишга эмас, бундай муаммолар юзага келишнинг олдини олишга қаратганмиз.

 

Фармонда фуқаролар йиғинлари томонидан фойдаланиб келинаётган давлат мулки бўлган биноларни бириктирилган ер майдонлари билан биргаликда хатловдан ўтказиш, уларни белгилаган тартибда фуқаролар йиғинларига мулк ҳуқуқи билан берилиши ҳамда ҳар чоракда тасдиқланган режа асосида вилоят ҳудудий марказларида “Маҳалла маркази” мажмуалари ва намунавий лойиҳалар асосида фуқаролар йиғинлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш вазифалари белгилаб берилган. Фармон ижроси доирасида белгилаб берилган вазифалар ҳамма жойда ҳам кўнгилдагидек олиб бориляпти деб бўлмайди. Хусусан, шу кунга қадар вилоятдаги 165 та маҳалла фуқаролар йиғинлари турли муассасаларда ижарада иш олиб бормоқда.

 

– Маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 8 та маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги бинолар қурилди, 8 таси реконструкция қилиниб, 6 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси таъмирлаб берилди, – дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Шавкатжон Эрматов. – Бундан ташқари, Қувасой шаҳридаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Олтиариқ туманидаги 20 та маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳомийлар кўмагида компьютер жамланмалари олиб берилди. Албатта, бу маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Тан олиш керак илгари маҳаллага бириктирилган давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари турли комиссияларга аъзо бўлишса-да, комиссия ишларида деярли иштирок этмасди. Эндиликда маҳаллага нисбатан бу тахлит муносабатда бўлинмайди. Маҳалла том маънода жамоатчилик назорати ваколатини қўлга олади десак муболаға бўлмайди.

 

Очиқ ва ошкоралик руҳида бўлиб ўтган брифингда журналистлар маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаолият самарадорлиги билан боғлиқ бўлган саволларга жавоб олди.

 

7 (1).JPG

26.10.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы