Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Навбатдаги сайёр қабул Яшнобод туманида бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти халқ билан яқиндан мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Джураев Р. Яшнобод туманида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-секторга қарашли “Жўрабек” маҳалласига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида, ушбу туманда истиқомат қилувчи йигирмадан ортиқ фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган бир қатор масалалар юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Қабулда аввало ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларни қандай муаммолар қийнаётганлиги тўғрисида сўради. Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи бир гуруҳ аёллар ҳудудга қарашли оилавий поликлинакага бориш учун транспорт масаласида қийинчиликлар юзага келаётганлигини айтиб, ёрдам сўрашди ҳамда “Маърифат” маҳалласида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Мелеев Ю.нинг ҳозирда яшаб турган уйи “авариявий” ҳолатда эканлиги сабабли кўмак сўради.

Ушбу ҳолатлар бўйича мутасадди ташкилот вакилларига керакли топшириқлар берилди.

Шунингдек, қабул чоғида аҳоли томонидан асосан уй-жойга муҳтожлик, сув таъминоти қувурлари, уйларнинг том қисмлари таъмирталаблиги ҳамда оила аъзосига ногиронлик аравачаси зарурлиги, хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олиш ва фуқаро Нурбобоева Ш.нинг бир ярим ёшли фарзанди билан муайян яшаш жойига эга эмаслиги каби масалаларда мурожаат қилинди. Қабулда пойтахт ИИББ хизматлари, туман ҳокимлиги ва ҳудудий тиббиёт бирлашмаси, туман мактабгача муассасалар бўлими, коммунал хизматлар вакиллари ҳам иштирок этганлиги сабабли аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ҳал этилиши назоратга олинди.

Шу билан бирга айрим фуқаролар томонидан билдирилган маҳалла ҳудудидан ўтган йўллар асфальт билан қопланмаганлиги сабабли ёғингарчилик мавсумида ноқулайликлар вужудга келаётганлиги, кўчаларга ўрнатилган симёғочларнинг носоз ҳолда эканлиги ва кўчанинг ёритувчи тизимини таъмирлаш лозимлиги масалаларни ҳал этишни қабулда иштирок этган мутасадди ташкилотлар вакиллари ўз зиммасига олди.      

Фуқаролар билан бўлиб ўтган мулоқот сўнггида, 95 ёшни қаршилаш арафасида турган Палванов Х.нинг ҳолидан хабар олиниб, керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари берилди ҳамда соғлиғини тиклаш бўйича  тиббиёт ходимлари томонидан назорат янада кучайтирилди ва шу билан бирга, туманда янги қурилиб, фойдаланишга топширилган 7-сон ИИБ биноси фаолияти билан ҳам танишиб чиқилди.

Шундан сўнг, туманда жойлашган 52-сонли алоҳида ёрдамга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактабга кириб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Эътиборли жиҳати шундаки, 36 йилдан бери ўзи раҳбарлик қилиб келаётган Ҳамралиева Раъно Хайдаровна ушбу таълим муассасасида таълим олаётган жами 195 нафар  болаларга нафақат таълим бериш балки келгусида уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида ҳам фахр билан гапириб, мактабда ошпазлик, дурадгорлик, каштачилик, тикувчилик ва бошқа ҳунарларни ўргатиш мунтазам йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўқув даргоҳига бўлган ташриф сўнгида ногиронлик аравачасига эҳтиёжи бўлган икки нафар болаларга ногиронлик аравачалари топширилди, шундан сўнг ўқувчилар томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар намойиши барчанинг кўтаринки кайфиятига сабаб бўлди.

12.11.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы