Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров Норин туманида вилоят ёшлари билан учрашди. Видеоконференция тарзида ташкил этилган мазкур учрашувда жойлардаги студиялар орқали барча туман ва шаҳар ёшлари ҳам иштирок этди.
Учрашувда давлатимиз раҳбарининг 2019 йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабдаги ёшлар билан ўтказган учрашувидан келиб чиқадиган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, 2020 йилда Наманган вилоятида ёшлар масаласида қилинадиган ишлар ҳақида сўз борди.
Учрашувда вилоят ҳокими ёшларга мурожаат қилди. Мурожаатда давлатимиз раҳбарининг “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади”, деган сўзларига эътибор қаратди. Жорий йилда бу борада нималарга кўпроқ эътибор қаратилиб, ёшларни янада ташаббускорлик ва фаолликка чақирди.
Ёшларнинг бандлиги, уй-жой таъминоти, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, таълим олишга ва касб ўрганишга бўлган талаби доимий диққат-эътибор марказида бўлади. Эътиборга ҳамоҳанг тарзда ёшлардан муаммоларни бартараф этиш учун ижтимоий фаоллик, жонкуярлик, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик керак бўлади.
Учрашувда қайд этилдики, 2020 йилда вилоятда 36 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади. Қишлоқ ва шаҳар жойда 1 минг 368 та уй-жой қуриб фойдаланишга топширилади. Шундан 80 таси вилоят ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун ажратилади. Шунингдек, бундай уйларнинг 300 таси хорижда меҳнат қилаётган наманганликлар учун барпо этилади.
Таълим соҳасида ҳам 2020 йилда ёшлар учун катта ишлар режалаштирилган. Жумладан, халқ таълими соҳасида бу йил “Замонавий мактаб” дастури асосида 2 минг 106 ўринли 6 та янги мактаб қурилади, 4 минг 750 ўринли 11 та мактаб реконструкция қилинади ҳамда 660 ўринли 9 та мактаб мукаммал таъмирланади. Бу мақсадлар учун қарийб 85 миллиард сўм маблағ сарф этилади. Шунингдек, вилоятдаги мактабларда 103 та янги компьютер синфи ташкил этилади.
Вилоятдаги барча олий таълим муассасаларида ёшлар учун янги йўналишлар очилади. Хусусан, Наманган давлат университетида 5 та, Наманган муҳандислик-қурилиш институтида 15 та, Наманган муҳандислик-технология институтида 6 бакалаврлик ва 4 магистратура йўналиши очилади. Наманган давлат университетида корейс тили йўналишида олий таълим олиш имконияти очилади.
Шунингдек, вилоятда ёшлар учун спорт инфратузилмаларини яхшилаш, спорт жиҳозлари билан таъминлашга катта маблағ йўналтирилади. Барча умумтаълим мактаблари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги спорт инвентарлари билан тўла таъминланади.
Тадбирда вилоят раҳбари ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.
Дастурга кўра, вилоят ҳокими бошчилигида ёшлар масалалари, муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилади ва барча туманларда ёшлар билан боғлиқ ҳолатни ҳамда мавжуд муаммоларни тўлиқ ўрганиб чиқилади.
Вилоят ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар, таклифлар ҳамда муаммоларни юборишлари учун вилоят ҳокимлиги қошида “Ёшлар мурожаати” веб-сайти ташкил этилади. Шунингдек, маълумотлар, таклифлар ва муаммоларни тезкор тарзда қабул қилиш учун вилоят ҳокимлигида “call center” йўлга қўйилади.
Вилоятда талаб юқори бўлган ва мутахассислар етишмаётган йўналишлар бўйича республика олий ўқув юртларида таълим олаётган 100 нафар талабанинг контракти маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳамда чет элда аниқ фанлар йўналишида ўқиётган 10 нафар иқтидорли талабанинг контрактлари ҳокимлик захирасидан тўлаб берилади. Бундай имтиёз тақдим этилган ёшлар билан ўқишни тамомлагач, ўз соҳасида 5 йил вилоят ҳудудида ишлаб бериш юзасидан шартнома имзоланади.
Ёшларнинг малакали касб эгаллашлари учун Ҳиндистон, Жанубий Корея, Япония давлатлари билан ҳамкорликда касб-ҳунар ва замонавий тил ўргатиш марказларини ташкил этилади.
Ҳар бир туманда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги спорт мажмуалари ташкил этилади.
Вилоят телевидениесида ҳафтада бир марта 2 соатлик “Ёшлар соати” дастури тайёрланиб, кўрсатувнинг бир соати вилоятда ёшлар томонидан амалга оширилаётган ишлардаги мавжуд муаммоларга бағишланади ва иккинчи ярмида вилоят ва шаҳар туман ҳокимлари ҳамда масъул раҳбарлар билан очиқ мулоқот бўлади.
Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази” қошида замонавий аппаратуралар билан жиҳозланган “Ёшлар медиа маркази”ташкил этилади.
Халқаро фан олимпиадалари ғолибларини муносиб тақдирлаш йўлга қўйилади. Тан олинган халқаро олимпиадаларда 1-ўринни қўлга киритганларга “Nexia-3”, 2-ўрин эгаларига “Spark”, 3-ўрин соҳибларига “Damas” автомобили билан тақдирланади.
Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон тарихи” кўрик-танлови ташкил этилади. Ғолиб ўқувчилар Ўзбекистон қадимий шаҳарлари бўйлаб барча харажатлари тўлиқ қопланган бепул саёҳат рағбатлантирилиб, ҳар йили 10 нафар энг фаол ёшлар “Артек” халқаро дам олиш масканига бепул дам олдирилади.
Вилоятда салоҳиятли ҳамда замонавий билимларга эга кадрларни кўпайтириш ҳамда хорижий мутахассисларни замонавий корхоналарга катта маош эвазига жалб этишни камайтириш мақсадида йирик саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ўзлари учун керакли йўналишларда 1 нафардан ёшларни аниқ фанлар йўналишида ўқитиш учун ўз маблағлари ҳисобидан чет элга юборишлари бўйича келишув имзоланади.
Ҳар йили вилоят ёшлари ўртасида анъанавий мусиқанинг мақом, опера, эстрада қўшиқчилик йўналишларида “Afsona music” ёш талантлар очиқ кўрик-танлови ўтказиш йўлга қўйилади. “Афсоналар водийси” боғидаги 2 минг 400 кишилик амфитеатр ушбу танловнинг ўтказиш ўрни сифатида белгиланади.
Ҳар бир вилоят ташкилоти ва бошқармаси ўз ҳажмидан келиб чиқиб, вилоят ва туманлар кесимида ёш раҳбар ёки раҳбар ўринбосарларини тайинлайди. Наманган вилояти бўйича 100 нафар ёшлар раҳбарлик лавозимига тайинланади. Тайинланган раҳбар ёшларнинг тажрибасини ошириш мақсадида, вилоят ҳокими билан туманлар ҳудудида аҳоли муаммоларини биргаликда ўрганиш ташкил этилади.
Вилоят ёш олимлари ҳамда иқтидорли талабаларини бирлаштирган “Янги ғоя” илмий платформаси ташкил қилиниб, ҳар бир олийгоҳда вилоят ҳокимининг вакили тайинланади. Ёшларнинг инновацион ғоялари сараланиб, ҳар чоракда вилоят ҳокимига тақдим этиб борилади.
Наманганда “Миллий ҳунармандчилик, меъморчилик ва дизайн” олий мактаби ташкил этилади. “Миллий ҳунармандчилик, меъморчилик ва дизайнда инновациялар” деб номланган катта кўргазма ўтказилади. Миллий ҳунармандчилик, меъморчилик ва дизайнда инновацион ечимларга эга лойиҳалар учун вилоят ҳокимининг танлови эълон қилинади, ғолиб бўлган лойиҳаларни амалиётда қўллаш учун муаллифдан сотиб олинади.
Чет элда ўқиб, ишлаётган наманганлик ёшлар иштирокида “Хориждаги наманганликлар” клуби ташкил этилади. Бунда ижтимоий тармоқда жуда оммалашган “Наманганликлар” канали қошида махсус бўлим ташкил этилади.
Мухтасар айтганда, 2020 йил Наманган ёшлари учун улкан янгиликлар йили бўлади.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |