Тошкент вилояти Пскент туманида “Инсонларнинг дарду-ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир” мавзусида хайрия тадбири ўтказилди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида туманнинг олис "Митан" фуқаролар йиғинида ташкил этилган хайрия тадбирида Бекобод, Мўминобод, Майлиобод, Бирлик, Мингтепа, Янгиобод, Лолаариқ, Ойбек ва Навоий маҳаллалари фуқаролари иштирок этди.
Тадбирда 12 мутахассисликдаги малакали шифокорлар томонидан кексалар, кам таъминланган оила вакиллари, боқувчисини йўқотган ва ўзгалар кўмагига муҳтож фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ҳаракатланиш имконияти чекланган 14 нафар фуқарога ўз уйида ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, доимий шифокор назоратига муҳтож фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун туман тиббиёт бирлашмасига тавсия этилди.
Диспансер назоратидаги ва тиббий кўрикка жалб этилган фуқароларга “Дори-дармон” акционерлик компанияси ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан 23 турдаги дори-дармон ва гигиеник воситалар бепул тақдим этилди.
Эҳтиёжманд фуқаролардан 3 нафарига ногиронлик аравачаси, 6 нафарига бошқа турдаги реабилитация тиббий воситалари туҳфа этилди.
Тадбир доирасида сайёр қабул ташкил этилиб, республика маҳаллалар кенгаши раиси ўринбосари Б.Парпиев, Пскент тумани ҳокими Ш.Аҳмедов томонидан 14 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Қабулда 19 масала жойида бартараф этилиб, 2 нафарининг муаммоси бўйича масъулларга тегишли вазифалар берилди.
Бўш иш ўринлари ярмаркасида 10 ташкилот қатнашиб, унда мурожаат қилган 220 нафар фуқародан 25 нафарига танлаган жойи бўйича ишга жойлашишга йўлланмаберилди.
Пскент туманидаги 30-сонли мусиқа ва санъат мактабида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда масъул котиблари учун ўқув-семинари ўтказилди.
4-умумтаълим мактабида эса нафақадаги кекса устозлар томонидан “Кексалар маърифати” соати ўтказилди. Мактаб жамоасига ҳомийлар томонидан бир неча номдаги китоблар жамланмаси совға қилинди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |