Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қишда олис қишлоқларда тунаб қолмоқда...

Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларида яшовчи аҳолининг ҳолидан хабар олиш, уларнинг ташвиш ва муаммоларини ўрганиш мақсадида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари 7-8 февраль кунлари Шаҳрисабз туманидаги олис Сарчашма қишлоғида оммавий қабул ўтказди.

4 минг 700 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Сарчашма қишлоғи Шаҳрисабз тумани марказидан 70 километр олисда, денгиз сатҳидан 2 минг метр баландликда, Қирққиз, Шоҳ юрти, Айритоғ чўққилари этагида жойлашган. Мусаффо табиатли бу қишлоқ аҳли ҳар йили, айниқса, қиш кунларида йўл масаласида муаммога дуч келади. Шу боис сайёр қабулда бу муаммога алоҳида тўхталинди, мутасаддиларга йўлнинг аҳволини яхшилаш, сув ювиши мумкин бўлган қисмларида зичлаш ишларини амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

 

Дилдан суҳбат, самимий мулоқотлар жараёнида тоғликларнинг болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш кўламини ошириш, экинларни суғориш тизимини яратиш, деҳқончилик учун ишлатиладиган минерал ўғитлар шохобчаси қуриш, кутубхона очиш, аҳоли бандлигини ошириш юзасидан мурожаатлари бўйича айрим масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилди. Дорихона ва минерал ўғитлар шохобчаси қуриш, чорвачиликни ривожлантириш учун тадбиркорларга ер ва имтиёзли кредитлар ажратиб бериладиган бўлди. Қўшимча ўрганиш лозим бўлган масалалар бўйича тушунтириш берилиб, амалий натижаси маълум қилиниши белгилаб олинди. Деҳқончилик қилиш учун ариқлар орқали режа асосида қишлоқни сув билан таъминлаш масаласи жорий йилда бартараф этиладиган бўлди.

 

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Сарчашма қишлоқ участка шифохонаси бундан 25 йил илгари бунёд этилган. Аммо ўшандан буён бирор марта таъмирланмаган. Бунинг натижасида иситиш тизими бутунлай ишдан чиққан. Бош шифокор Тўрақул Ражабовнинг таъкидлашича, замонавий аппаратлар, катта ёшлилар ётиб даволанишлари учун хоналар йўқ. Оғирлашиб қолган беморларни туман марказига элтиш учун йўлтанламас тез тиббий ёрдам машинаси зарур.

 

photo5334974355664383285.jpg

 

Вилоят ҳокими мазкур шифохонадаги аҳволни жойида ўрганди. Тиббиёт ходимларини, беморларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди. Мазкур шифохонада жорий йилнинг ўзида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган, унинг моддий техник базаси яхшиланадиган, бир ой ичида шифохонага йўлтанламас тез тиббий ёрдам машинаси келтириладиган бўлди.

 

Сайёр қабул жараёнида 50 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор фуқаролар, кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга совға-саломлар улашилди.

 

Шу куни вилоят ҳокими Сарчашмада жойлашган 17-мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан ҳам танишди. 50 ўринга мўлжалланган мазкур боғчада бугунги кунда 130 нафар бола тарбияланмоқда. Тарбиячилар билан суҳбат давомида жорий йилда мазкур қишлоқда 150 ўринли янги боғча барпо этилиши маълум қилинди.

 

Вилоят ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари кечга бориб, қишлоқ аҳли билан суҳбатни гулхан атрофида давом эттирдилар.

 

Қишлоқ аҳлининг шарт-шароитини ўрганиб, вазиятни ҳис қилиш учун шу қишлоқда тунаб қолган вилоят ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари эртаси куни никоҳ тўйини нишонлаётган Нодиржон ва Зебихонларни қутлаб, уларга уй-рўзғор буюмлари совға қилди. 60 дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар фарзандларига кийим-кечаклар берилди. Сарчашмада жойлашган 57-мактабда ташкил этилган мусиқа тўгараги аъзоларига 30 та чолғу асбоблари совға қилинди.

 

Аҳолининг яшаш тарзи билан яқиндан танишиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида ўтказилган бу сайёр қабул одамларнинг ҳаётга бўлган ишончини янада ошириши, турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Сайёр қабул жараёнида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ҳам ташкил этилди.

 

Учрашувда шикоятлардан кўра таклифлар кўп бўлди. Масалан, ёшлар томонидан республика миқёсида тожик тилида дарс ўтиладиган мактаблар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш, Қарши давлат университетида тожик тилида ўқитиладиган гуруҳлар ташкил этиш, кутубхона очиш ва уни Wi-Fi тизимига улаш, мактабни битирган қизларни иш билан таъминлаш учун қишлоқда тикувчилик фабрикаларининг филиалларини очиш каби таклифлар илгари сурилди.

 

Ҳудудда ёшлар бўш вақтларида шуғулланиши учун спорт зали барпо этиш, мактабнинг физика, кимё ва биология лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, уй-жой қуриш учун ер ажратиш, ишсизликни бартараф этиш бўйича мурожаатларнинг бир қисми шу куннинг ўзида ижобий ечим топди. Мисол учун, профилактика инспекторининг ёрдамчиси бўлиб ишлаш истагини билдирган Шокир Раҳмоновнинг мурожаати шу куннинг ўзида ҳал этилди ва ишга қабул қилинди. Кутубхона масаласида мурожаат қилган ёшлар эртасига аксарияти тожик тилидаги 10 миллион сўмлик китоблар билан бойитилган кутубхонага эга бўлди.

 

photo5334760084040953147.jpg

 

Тадбиркорлик, чорвачилик билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ва тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиб бериладиган бўлди.

 

Сарчашма аҳолисининг 50 фоизини ёшлар ташкил этади. Уларнинг ҳам деярли ярми шу ҳудуддаги 57-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олади. Шу боис ҳам “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида ташкил этилган тадбирларга уланиб кетди. Вилоят ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари мактаб ўқувчилари ўртасидаги спорт мусобақаларини кузатиб, улар томонидан ясалган буюмларни томоша қилди. Санъат бобидаги маҳоратлари билан қизиқди.

11.02.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы