Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Қорақалпоғистоннинг чекка овулида ватанпарварлик фестивали ўтказилди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбийларидан ташкил топган “Ватанпарварлик карвони”нинг навбатдаги манзили – Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманидаги "Маданият" овули бўлди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

 

Шуманай тумани Қорақалпоғистон маркази – Нукус шаҳридан 75 километр узоқликда жойлашган. Даставвал эзгу ният билан йўлга отланган карвонни тумандаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари муносиб кутиб олди. Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказининг ҳарбий оркестри ижросидаги концерт дастури садолари ҳамда мактаб ўқувчиларининг ҳарбийча чиқишлари йиғилганларда юртга бўлган садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини жўш урдирди.

 

_U4A2130.JPG

 

Тантанали тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, Нукус ҳарбий прокурори ёрдамчиси адлия майори Алишер Қурбонов ва Шуманай тумани ҳокими Баҳодир Янгибоев мамлакатимизда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш энг муҳим, устувор вазифалардан бири эканини таъкидлади.

 

Шунингдек, округ қўшинларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ҳамда шуманайлик ўқувчиларнинг кўргазмали мусиқий чиқишлари йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди. 

 

Жанговар техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси туман йигит-қизларининг ҳайратига сабаб бўлди. Тадбир иштирокчилари ҳарбий ошхона учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тансиқ таомлардан татиб кўрди.

 

_U4A2222.JPG

 

– Ана, кўринмас одам, – дейди жажжи болакай тенгқурларига ҳаяжонини яширмай.

 

– Улар дала шароитига мос кийинган снайперчилар, – дея маълумот беради муддатли ҳарбий хизматчилардан бири юзида нимтабассум билан. – Ғаним кўзига ташланмай, қўққисдан ўқ узиш учун улар шундай либосда юради.

 

Тадбир доирасида Шуманай туманидаги 7-мактаб ўқитувчиси Ражаб Маденов “Энг яхши чарқирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси” кўрик-танловида ғолиб чиққани учун диплом билан тақдирланди.

 

Мухтасар айтганда, бу ерда жам бўлган аҳоли вакилларининг дилидаги қувонч байрамона кайфиятга уланди. Байрам эса куй-қўшиқ, дилтортар мусиқий наволарсиз ўтмади.

12.02.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы