Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бугун эрталаб ўтказилган ҳокимлик соатидан сўнг Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Э.Турдимов шаҳарнинг Қорасув массивида бунёд этилиши режалаштирилган кўп қаватли уй-жойлар ўрни ва лойиҳалар билан танишди. Қурилиш ишларини сифатли, аҳоли учун қулай тарзда бажариш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берди.
Шаҳар ҳудудидан ўтувчи Сиёбча ариғи атрофини чиқиндилардан ва ноқонуний қурилишлардан тозалаш масаласи кейинги пайтда аҳоли ўртасида ҳам ижтимоий тармоқларда ҳам энг кўп муҳокама этилаётган мавзуга айланди. Э.Турдимов вилоят ва шаҳар мутасаддилари билан бирга мазкур коллектор ва унинг атрофида юзага келган ҳолат билан танишиб, мутасаддиларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Самарқанд шаҳрида жойлашган “Geofundamentprojects” МЧЖ фаолияти билан танишув чоғида қурилиш-архитектура соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечирган вилоят ҳокими бу ерда амалиёт ўтаётган Самарқанд архитектура-қурилиш институти талабалари, илмий-тадқиқотчилар билан суҳбатлашди.
Ёш тадқиқотчилар вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган янги лойиҳалар, ўз тадқиқот ишлари натижалари ва бошқа масалаларда фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Учрашув якунида вилоят қурилиш ва архитектура бошқармаси қошида ёш олимлар, тадқиқотчилар ва лойиҳалаш институтлари иштирокида музокаралар клуби ташкил этишга қарор қилинди. Клуб аъзолари ҳар икки ойда бир маротаба учрашиб, ўзаро фикр ва тажриба алмашиши белгиланди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |