Президент Халқ қабулхоналари томонидан Ёшлар иттифоқи ва секторлар билан ҳамкорликда ёшлар муаммолари билан ишлаш, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишда ҳар бир ҳудудда “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, маҳаллий кенгашлар сессиялари қарорлари билан тасдиқланди. Ушбу ҳужжатлар ижроси доирасида мамлакатимиз бўйича жами 117 минг нафардан зиёд ёшнинг бандлиги таъминланди.
Хусусан, қишлоқ хўжалигида қарийб 40070 нафар, тадбиркорлик соҳасида 17520 нафардан ортиқ, жамоатчилик ишларида 22550 нафардан кўпроқ, қурилиш соҳасида 5000 нафардан зиёд, бошқа соҳа ва йўналишларда 29800 нафардан ортиқ, шу жумладан, вазирликлар, қўмиталар, уюшмалар ва бошқа ташкилотлар тизимларида 16297 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди.
Шулар қаторида 2061 нафар ёш турли касбларга қайта ўқитилди.
Ёшларнинг тадбиркорликка оид 9157та лойиҳаси учун тижорат банклари 357,5 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратди.
“Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси доирасида 15 минг нафардан зиёд ёшларга 29,3 минг гектар ер ажратилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 10223 нафар ишсиз фарзандларини бирлаштирган 266 та ишлаб чиқариш бирлашмалари ташкил этилди.
Президент Халқ қабулхоналарининг бу йўналишдаги ишлари давом этмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |