Ёки тадбиркорлик кайфияти бор жойда камбағаллик бўлмайди!
Эҳтиёжманд оилаларга мадад бўлиш, уларга имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз. Аммо халқимиз “Қўлдан берганга қуш тўймайди”, деган нақлни бежиз айтмаган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Пандемия туфайли камбағал аҳоли ва ишсизлар сонининг ошиши, оилалар даромадининг камайиши тайин. Шу сабабли қисқа фурсатда янги иш ўринлари яратиш учун кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш зарур”, деб алоҳида таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари ҳозирги мураккаб вазиятдан чиқишнинг чораси сифатида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар ҳам берди.
Дарҳақиқат, даромад манбаси, яъни кичик бўлса ҳам тадбиркорлик қила олган оиланинг рўзғорига барака кириши шубҳасиз.
Бу эзгу мақсадни амалга ошириш учун Наманган вилоятида амалий ишлар бошлаб юборилди. Эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларга оилавий бизнес бошлашига кўмаклашилмоқда.
Хусусан, Поп туманида ўнта хонадонга товуқ ва қуёнлартарқатилди. Шу билан бирга, Наманган вилояти Поп туманида кам таъминланган ўнта оилага иккитадан, жами 20 қути асалари уяси туҳфа этдик. Бу оилалар бир ҳафтадан кейин тайёр асал олиши мумкин.
Минг дардга даво бу маҳсулот уларнинг рўзғорини обод қилади. Мутахассислар фикрига кўра, бир қути асалари уясидан 1 миллион сўмгача даромад топиш мумкин.
Умид қиламизки, бу оилалар товуқ ва қуёнлар сонини, асалари қутилариларни янада кўпайтириб, ўз бизнесини ривожлантиради. Бундан ташқари,9 нафар ишсиз фуқарога “Поп барака деҳқон бозори” савдо расталаридан савдо-сотиқ қилиш учун жой ажратиб берилди. Поплик тадбиркорларга эса ҳозирги мураккаб вазият ҳисобга олиниб, бозор атрофидаги юзга яқин савдо дўкони уч ойга ижара ҳақисиз фаолият юритиш учун топширилди.
Бу имкониятлардан фойдалаётан юртдошларимиз келгусида ўз бизнесига эга тадбиркорларга айланади. Тадбиркорлик кайфияти бор жойда эса камбағаллик бўлмайди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |