Аввал хабар қилинганидек, Жиззах вилоятида аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йилнинг 4-6 июнь кунлари Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар иштирокида оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди.
Уч кун давомида минтақавий шаклда ташкил этилган оммавий қабулларда 917 нафар фуқаро 983 та масала бўйича мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 368 таси жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этилган 547 тасининг кўриб чиқилиши назоратга олинди, 47 тасига ҳуқуқий маслаҳат, 21 таси бўйича жойида тушунтириш берилди.
Қабуллар давомида Президент Администрацияси 88 та, Олий суд 174 та, Бош прокуратура 92 та, Ички ишлар вазирлиги 87 та, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 166 та, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 40 та, Мактабгача таълим вазирлиги 23 та, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси 63 та, Марказий банк 43 та, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 61 та, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 43 та, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 48 та, давргеодезкадастр қўмитаси 5 та, вилоят ҳокимлиги томонидан 50 та мурожаат кўриб чиқилди.
Мурожаатларда энг кўп – 174 та масала суд ҳуқуқ соҳасига оид бўлди. Шунингдек, мурожаатларнинг 120 тасини уй-жой билан таъминлаш, 92 тасини прокуратура, 70 тасини соғлиқни сақлаш, 43 тасини банк кредити ҳамда 41 тасини ичимлик суви ва оқова суви масалалари ташкил этди.
Қабуллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсий қабулини сўраган 61 нафар, виртуал қабулхонага 3 ва ундан кўп марта мурожаат қилган 13 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Оммавий қабуллар натижасида Олий суд томонидан 29 та мурожаат бўйича ариза назорат тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли судлов ҳайъатига ўтказилди.
Оммавий қабул давомида жиноят ишлари бўйича шаҳар ва туман судлари 42 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди, 21 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилди, 2 нафар шахсга жиноий жавобгарликдан озод қилинди, 2 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди. Шунингдек, маъмурий суд томонидан 8 нафар шахсга нисбатан енгилроқ маъмурий жазо чораси қўлланилди.
Прокуратура органлари томонидан фуқароларнинг мурожаати бўйича банкдан 230 миллион сўмлик кредит ажратиш, бир оилани уйга мажбурий киритиш, бир кишини вазифасига тиклаш масалалари ҳал этилди.
Ички ишлар вазирлиги томонидан 1 та мурожаат асосида дастлабки тергов ҳаракатлари қайта тикланди, 4 та ҳолат юзасидан қўшимча терговга қадар текширув ўтказиш тўғрисида илтимосномалар киритилди, 2 нафар маҳбуснинг яшаш ҳудудига яқин бўлган жазони ижро этиш муассасаларига ўтказиш ҳақидаги мурожаатлари қабул қилинди. Шунингдек, олис қишлоқларда яшовчи, кекса ёшдаги ҳамда ногиронлиги бўлган 4 нафар фуқаронинг уйига мобил қурилмалар олиб борилиб, биометрик паспортлар олиш учун расмларга туширилди, 30 нафар шахснинг ҳужжатлари фуқаролик олиш учун расмийлаштириб берилди, 15 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик ва биографик маълумотлари қабул қилиниб, паспорт расмийлаштириш учун талабномалар шакллантирилди.
Оммавий қабуллар давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат қилганлардан 18 нафари иш билан таъминланди, 18 нафар ёшларга субсидия маблағи ажратилиши белгиланди, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигидан бир фуқарога уйини таъмирлаш учун 9 миллион сўм, бир оилага фарзандини даволатиш учун 11 миллион 400 минг сўм маблағ ажратиладиган бўлди. «Давергеодезкадастр» қўмитаси томонидан Арнасой туманида яшовчи фуқарога иссиқхона қуриш учун ер майдони ажратиш масаласи ҳал этилди. Марказий банк томонидан 20 нафар фуқарога 400 миллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.
Қабулда муаммолари ҳал бўлган 68 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирди.
Бироқ йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг барчасини бир кунда ёки бир марталик қабуллар давомида ҳал этиб бўлмаслиги аниқ. Оммавий қабуллар давомида ечими катта инвестиция, кўп маблағ, вақт талаб этадиган муаммолар ҳам анчагина эканлиги аниқланди.
Жумладан, Ғаллаорол тумани, Сангзор дарёсининг Оқтом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи қисмида 7 мингга яқин аҳоли фойдаланаётган кўприкни таъмирлаш учун республика бюджетидан 2,7 миллиард сўм маблағ ажратиш сўралди.
Ушбу туманда давлат аҳамиятига эга бўлган 4р43 “Маржонбулоқ-Зармитан-Қўшробот" автомобиль йўлининг Гулчамбар қишлоғи ҳудудидан ўтган 17 километр қисми 2012 йилда таъмирлаш учун бузиб ташланиб, 8 йилдан буён асфальтлаштирилмасдан қолмоқда. 2012 йилдаги ва ундан кейинги йилларда келган кучли сел оқибатида бутунлай бузилиб кетган Шўрча қишлоғи ўртасидан ўтган Қорасувсой ариғи устига қурилган кўприк ҳалигача қурилмагани натижасида ўқувчилар ёғингарчилик кўп бўлган вақтда ҳудуддаги 71-мактабга бора олмасдан қолмоқда.
Зомин туманида баҳор ойларида сел оқимлари келиши оқибатида бузилиб, фойдаланишга яроқсиз аҳволга келган Аччи қишлоғидаги 23 километр ичимлик сув тармоқлари таъмирлаш учун 1,7 миллиард сўм, «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2 та кўприкни қуриш учун 2 миллиард сўм талаб этилади. Шунингдек, Зомин туманининг бир қатор ҳудудларида 2020 йил 29 апрелдан 18 майга қадар вақти-вақти билан кучли шамол, дўл ва сел оқимлари келиши оқибатида жиддий зарар етган 19 та қишлоқдаги уй ва ёрдамчи хўжалик бинолари, 23 километр ичимлик сув тармоғи, 4 та кўприк таъмирланмасдан қолмоқда.
Пахтакор тумани Ёрқин шаҳарчаси ва Бирлик қишлоғига ичимлик суви қувурларини янгилаш, Сувонобод маҳалласидаги 15-сонли умумтаълим мактаби биносини кенгайтириш, Янгиобод туманидаги 14-мактабнинг иситиш тизимини таъмирлаш ҳамда янги спорт зали қуриш ишлари анчагина маблағ талаб этади. Фориш туманида газ тўлдириш шохобчаси қуриб, белгиланган газ лимитини кўпайтириш, Дўстлик тумани Қаҳрамон қишлоғидаги 13-сонли мактабгача таълим муассасаси биносини реконструкция қилиш учун ҳам Республиканинг тегишли вазирлик ва идораларидан амалий ёрдам керак.
Афсуски, республика идораларининг кўмагисиз ҳал этилиши қийин бўлган масалалар шулардангина иборат эмас. Зарбдор туманидаги «Тараққиёт» 190 ўринли 1 та давлат мактабгача таълим муассасаси ва «Тоза уруғ» МФЙда 170 ўринли 1 та давлат мактабгача таълим муассасаси қуришга эҳтиёж мавжуд бўлсада, инвестиция дастурларига киритилмасдан қолган.
Бундан ташқари, «Сардоба» сув омборига техноген ҳалокат оқибатида вилоятда ғўза майдонларини суғоришда муаммолар вужудга келди. Мавсумда қишлоқ хўжалик экинларини узлуксиз сув билан таъминлаш учун вилоят бўйича 9,2 миллиард сўмлик 214 дона насос агрегатларига эҳтиёж мавжуд.
«Обод марказ» дастури доирасида туман марказларини қайтадан қуришда юзага келаётган муаммолар кўлами эса айниқса катта. Бу йўналишда бундан 60-70 йил илгари қурилган барак типидаги уйларнинг бузилиши билан аҳолини уй билан таъминлаш, янги массивларда инжинер муҳандислик инфратизимини барпо этиш, айниқса, канализация тармоғи қурилишида жиддий муаммолар одамларни қийнаб келаётир.
Масалан, 2019 йил «Обод марказ» лойиҳаси асосида Дўстлик тумани Чинобод маҳалласида барак уйлар атрофидаги зарурий эҳтиёждан келиб чиқиб рухсатсиз қурилган ҳожатхона, ҳаммом каби қўшимча бинолар бузиб ташланиб, ушбу иншоотларни маҳаллий бюджет ҳисобидан замон талаблари асосидаги уйларни қуриш белгиланган эди. Аммо маҳаллий бюджетда маблағ етишмаслиги туфайли баракларда фуқаролар қийин шароитларда яшаб келмоқда. Аввал ижтимоий тармоқларда бир неча маротаба кўтарилган бу муаммо бўйича фуқаролар оммавий қабулда яна мурожаат қилди.
Шунингдек, туман бўйича ичимлик суви қувурларининг 30 фоизи – 175 километри ва мавжуд 6 та сув узатиш иншоотининг барчаси яроқсиз, таъмирталаб ҳолатда.
Арнасой ва Пахтакор туман марказидаги кўп қаватли уйларнинг оқова сув чиқариш (канализация) тизими ишламайди, таъмирталаб, натижада кўпчилик уйларда аҳоли қўлбола резина қувурлар орқали уй атрофига чиқинди сувларини чиқариб ташлаган. Бунинг оқибатида аҳоли турмуш тарзида ноқулайликлар юзага келмоқда, юқумли касалликлар келиб чиқиш хавфи мавжуд. Бундан ташқари, Арнасой туманида ичимлик суви етишмаслиги аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.
Оммавий қабулга Зафаробод туманининг айрим ҳудудларида мавжуд дренажларнинг ишламаслиги, Мирзачўл туманидаги 1976 йилда қурилган 8-умумий ўрта таълим мактабини реконструкция қилиш, Гулзор қишлоғи аҳолисини ичимлик суви тармоғини таъмирлаш Янгиобод тумани Совот қишлоғи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлан каби масалалар юзасидан ҳам қилинган мурожаатларга муаммо ҳудуднинг ўзида ҳал этилмаётгани сабаб бўлмоқда.
Соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида кўп ҳолатларда 3 кишилик штат бирликларида 6-7 нафардан ходим ишлайди. Жумладан, Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида 4,25 ставкада 7 киши ишлайди.
Оммавий қабулдаги мурожаатлар таҳлилларидан имтиёзли кредитлар банклар томонидан асоссиз ажратмаслик, ҳужжатларда сан-салорликларга йўл қўйиш ёки таниш-билишчиликларнинг авж олиши одамларда жиддий норозилик туғдираётгани кўриниб турибди. Қабул давомида вилоят аҳолиси учун долзарб бўлган муаммолар ўрганиб чиқилиб, республика даражасида ҳал этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан таклифлар тайёрланди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |