Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Хайрия карвони Сўхга жўнаб кетди

Давлатимиз раҳбари 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда чегарадош ҳудуд бўлган Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш борасида дастур ишлаб чиқилди. 2020-2022 йилларда Сўх туманини комплекс ривожлантиришга 500 миллиард сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилган. Албатта, бу каби саъй-ҳаракатлар сўхликларга бўлган эътиборнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

 

Президентимизнинг топшириғи асосида тизимли равишда чегарадош ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолига ҳар томонлама кўмак кўрсатиб келинаётгани юртимизда инсон қадри доимо улуғ эканлигидан далолатдир. Айниқса, пандемия шароитида ишсиз ва ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш янада муҳим.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан навбатдаги хайрли ишга қўл урилди. Сўх туманига озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа кўплаб аҳоли кундалик ҳаёти учун зарур бўлган буюмлар ортилган хайрия карвони йўлга чиқди. Хусусан, «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти 16 та трансформатор, 80 дона бетон устунлар, 70 километрдан ортиқ электр узатиш кабеллари каби 2 миллиард 251 миллион сўмликдан ортиқ жиҳозларни туман аҳолиси учун тақдим қилди. «Ҳудудгаз Фарғона» масъулияти чекланган жамияти эса 11 та махсус машинада суюлтирилган газ баллонларини, Ўзбекистон туманидаги «Беруний» маҳалла фуқаролар йиғини аҳли эса 5 тонна ун маҳсулотини сўхликларга беминнат ёрдам сифатида юборди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан замонавий тиббиёт жиҳозлари ажратилди. Бу каби эзгу амалларни қўллаб-қувватлаб, хайр-саховат кўрсатган тадбиркор ва ташкилотлар сони анчагина.

 

– Сўх туманида бугунги кунда мингдан зиёд ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқда, – дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Муроджон Дадабоев. – Туман ёшларига 600 миллион сўмликдан ортиқ 20 турдаги спорт жиҳозлари туҳфа қиляпмиз. Албатта, бу умидли спортчиларни кашф этиш, ёш авлодни спортга ошно этиш ва соғломлаштиришда катта ўрин эгаллайди. Шунингдек, бугун биз сўхлик ёшлар иштирокида спорт мусобақаларини ҳам ташкил қиламиз.

 

Шунингдек, вилоятдаги бозорлар томонидан Сўх туманида арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилмоқда.

09.06.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы