Бухоро шаҳрида 2 минг 500 нафардан зиёд ёшлар ишсиз. Шаҳар халқ қабулхонаси томонидан ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш борасида давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатида 792 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашда ҳамкор ташкилотларнинг кўмаги катта бўлди. Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак 385 нафар ёшлар ҳокимлик ва сектор штаблари, 407 нафар ёшлар тармоқ корхоналари томонидан ишга жойлаштирилган.
Бугун шаҳарнинг қайси бурчагига борманг янги, замонавий қурилишларга кўзингиз тушади. У ерда ёшларни шижоат билан ишлаётганлигига гувоҳ бўласиз.
Шаҳарнинг қоқ марказида қад кўтараётган “Каrvon Shoping centr” раҳбари Алишер Сафаровнинг таъкидлашича, мажмуада пайвандловчи, бўёқчи, гипсо-картон ўрнатувчи мутахассислиги бор ёшлар ишга қабул қилинмоқда. Мазкур объектда 2 мингта савдо нуқтаси бунёд этилаётир. Объект ишга тушиши билан 6 минг иш ўрни яратилади. Айни кунда 30 га яқин мутахассисларга эҳтиёж бор.
– 30 ёшдаман мутахассислигим пайвандловчи, – дейди шаҳардаги Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини Зулфия кўчаси 5-уй, 32-хонадонда яшовчи Жавоҳир Арабов. – Анча йиллардан бери Россия давлатига бориб ишлаб келардим. Бугун шаҳримизда бўлаётган кўплаб қурилиш объектларида иш борлигини эшитиб, хорижга ишга бормасликка қарор қилдим. Ҳозирда “Бухоро Мега строй инвест” қурилиш ташкилотига ишга кирдим. Бу ерда уч маҳал иссиқ овқат, кийим-кечак ва қилинган ишга қараб ойлик маоши берилар экан. Тенгдошларимга қарасам 15 кунда 3 миллион сўм ойлик олаяпти. Бундай шароит бор экан оилам ёнида, ўз она Ватанимда меҳнат қиламан.
Шаҳардаги “Bukhara Brilliant Silk” корхонаси ишлаб чиқариш бўйича раҳбар ўринбосари Муртазо Қодировнинг таъкидлашича, пилла хом ашёсини қайта ишлайдиган мазкур ташкилотда бугунги кунда йигирув, тўқув, эшув цехларида 100 та иш ўрни мавжуд. Дастлаб, 3 ой “устоз-шогирд” анъанаси асосида иш ўргатилади. Бу жараёнда 500-550 минг сўм маош тўланади. 1 маҳал иссиқ овқат берилади. Бориш-келиш учун автобус ажратилади. Узоқдан келиб ишлайдиганлр учун ётоқхона берилади. Иш 2 сменада олиб борилади. 3 ойдан сўнг бажарилган ишига қараб 1-1,5 миллион сўм ойлик маоши тўланади.
– Бир ҳафта бўлди ишга келганимга, – дейди Когон тумани, Оқчамамат қишлоғида яшовчи Ойдиной Аннаева. – Ойим бир ўзи ишлайди. Оилада 3 нафар қизмиз. Бошқа боқувчимиз йуқ. Шу сабаб ойимга кўмак бериш мақсадида мазкур корхонага иш сўраб келдим. Қарангки, иш ўрганиш учун шогирдлар қабул қилинаётган экан. Жуда хурсанд бўлдим. Айни пайтда шогирд мақомида ишлаяпман. Шароитлар яхши. Энди шу соҳада ишлаб ўқишга киришни мақсад қилиб қўйдим.
– Бухоро технология ва муҳандислик институти тўқимачилик ва чарм саноати факультетининг 3-курс талабасиман, – дейди Жондор тумани Хумин қишлоғида яшовчи Нигора Самадова. – Ҳозир ёзги таътилдаман. Таътилда самарали меҳнат қилиш ва контракт пулини тўлаш учун мазкур корхонадаги йигирув цехида меҳнат қиляпман. Бундан мамнунман. Келажакда шу соҳада ҳам ишлаб, ҳам ўқишимни давом эттириб мутахассис бўлмоқчиман. Корхонада барча шароитлар яратилган. Уйга бориб келиш учун автобус ажратилган, иссиқ овқат берилади. Асосийси меҳнатим эвазига контракт пулимни тўлаяпман.
Жорий йил шаҳарда жами 157 та кўп қаватли уйлар, 866 та савдо ва маиший хизмат дўконлари қурилиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда. Мазкур объектлар қурилиши жараёнида 2 минг 598 та ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар 2 минг 168 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланган бўлса, режага нисбатан 438 та бўш иш ўринлари мавжуд.
Шунга кўра, сўнги тўрт кун мобайнида ушбу қурилиш корхоналарига 42 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |