Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сайёр қабулда кўплаб масалалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси ташаббуси билан шаҳардаги 1-секторга қарашли маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилди.

Қабулда шаҳарнинг 1-сектор раҳбари, шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ўткир Жумаев қатнашди.

 

Сайёр қабулда Ў.Жумаев фуқароларга ҳозирги кунда Республикамиз, вилоят ва шаҳримизда барча соҳаларда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар, ўзгаришлар тўғрисида сўзлаб берди. Давлатимиз раҳбари томонидан халқ манфаатларини кўзлаб жадал суръатларда олиб борилаётган сиёсат, ўзгариш ва ислоҳотларни фармон ва қарорлар билан кучайтириб, ҳимоялаб аҳолига янада кўпроқ фойдаси тегадиган даражада давом эттирилиши таъкидланди.

 

– Республикамиз раҳбариятига ҳозирги кунда бутун дунёни ларзага солиб келаётган пандемия даврида ўзларининг машаққатли меҳнатлари ва халқнинг дардига қулоқ солиб уларнинг муаммоларини ечаётганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз, – дейди шаҳардаги А.Жомий кўчаси 12/1-уй 4-хонадонда яшовчи фуқаро Темур Бозоров. –Аҳолини арзон озиқ-овқат билан таъминлашда, пандемия даврида даромадларидан айрилиб камбағаллик даражасига тушиб қолган аҳолига бепул озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатаётганликлари таҳсинга сазовор.

 

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан аҳоли бандлигини таьминлаш ва уй-жойга муҳтож бўлганларга ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Жумладан, Дўстлик МФЙ Т.Фароғий кўчаси 35 уй 75-хонадонда ижарада яшаб келаётган, Жўбор кўчаси 46 уйда рўйхатда турувчи Амин Очилов 2-гуруҳ ногирони эканлиги ва бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотларига муҳтожлиги тўғрисидаги мурожаати жойида қаноатлантирилди ҳамда эҳтиёжманд оилаларга ажратиладиган бир марталик моддий ёрдам рўйхатига киритилди.

 

Лоша МФЙ Сафедмўй 36 уйда яшовчи Санобар Муҳаммедова ногирон ўғли Самир Юнусов учун ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқатга муҳтожлигини билдириб мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаат 1-сектор раҳбари Ў.Жумаев томонидан жойида қаноатлинтирилди.

 

– Мурожаатим жойида ҳал этилганидан хурсандман, – дейди Хонадон эгаси Санобар Муҳаммедова. – Ўғлим Самиржон тенгдошлари қатори юра олмаса ҳам аравачада кўчада сайр қила олади. Бунинг учун шундай ислоҳотларга бош-қош бўлаётган Юртбошимга раҳмат.

11.08.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы