Президентимиз ташаббуси билан “Обод қишлоқ” дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш билан бирга элнинг орзу-мақсадлари рўёби, эртанги кунга ишончини ҳам мустаҳкамлади.
Дастур асосида дастлаб Олтиариқ туманида бунёдкорлик ишларини амалга оширишга эришилди. 15 та бригада қурувчи-ишчилари томонидан 8 километрлик йўл таъмирланиб, атрофидаги уйлар томлари ва деворлари бўялди, 3 километрлик йўл асфальтланди. Қурувчиларимиз томонидан худди шундай ободончилик эзгу- тадбирлари Ўзбекистон тумани маҳаллаларида ҳам олиб борилди.
Фаолиятимиз кўлами нафақат “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида, балки, улкан бунёдкорлик жараёнларида ҳам намоён бўлди. Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғининг қайтадан барпо этилиб, фойдаланишга топширилишида қурувчи-ишчиларимизнинг катта меҳнати бор. 400 нафарга яқин қурувчиларимиз кеча-ю кундуз боғ ичидаги Эркин Воҳидов номли уй-музейи, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими биноси, Ёш истеъдодлар мактаби, 50 ўринли ётоқхона, 1600 ўринли амфитеатр, “Нуронийлар маскани”, 20 ўринли меҳмонхона ва фаввораларни ғайрат ва шижоат билан қуриб битказишди.
Айни пайтда 2 та бригада ишчилари шаҳардаги 4-умумтаълим мактаби биносида реконструкция ишларини ниҳоясига етказишяпти.
Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисмда жойлашган Аутсорсинг тизимидаги аскарлар ошхонаси мукаммал таъмирланиб, янги 100 та ишчи ўрни яратилди. Фаровонлик кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасасини янгитдан қуришга киришилди. Шаҳар ҳудудида янги болалар спорт комплекси қурилиши ишлари тез суръатларда давом этмоқда.
Бунёдкорлик, ободончилик ишлари билан бир қаторда аҳолининг оғзаки ариза ва мурожаатлари ўз вақтида қондирилаётгани эл қалбида шукроналик ҳисларини уйғотмоқда. Ёзёвон туманидаги Гулистон МФЙ Чўлиобод кўчасида истиқомат қилувчи Т.Ҳомидованинг оилавий шароити оғирлиги туфайли корхонамиз томонидан қурилиш материаллари олиб келиниб бир хонали уйи битказиб берилди.
Янги Бўстон МФЙ, А. Навоий кўчаси 14-уйда яшовчи фуқаро Ў. Қурбонованинг уйи таъмирлаб берилди. Порлоқ МФЙ, Толиббоғи кўчасида яшовчи О. Абдувоҳидовага бир хонали уй қуриб берилди. Баҳор МФЙ, Сарчашма кўчасидаги Ш. Ҳакимованинг ҳовлиси атрофи йиллар давомида ўралмаган эди. Ҳовлига қурилиш материаллари келтирилиб, ишчи-усталар томонидан ҳовли девори қурилди.
Жорий йилнинг март ойидан июль ойига қадар Қўштепа тумани, Марғилон шаҳридан 20 нафар фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари қондирилди.
Қўштепа туманилик Саломатхон Умрзақова, Сардор Одилжонов, Ҳаётбек Ғуломов, Юрсунжон Кенжаев, Дилдора Хўжановаларга ногиронлик аравачалари топширилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури асосидаги бунёдкорлик ишларини мазмунан кенг миқёсда давом эттирар эканмиз, бу борада эришган муваффақиятларимиз азиз Ўзбекистонимизнинг 27 йиллик байрамига муносиб туҳфа бўлади.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |