Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Спикер ўринбосари Хоразм вилоятига борди. Натижалар қандай бўлди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов пандемия даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига борди.

Спикер ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг дастлабки манзили Гурлан тумани бўлди.

 

Тумандаги Нукус маҳалласида жойлашган “Махсуд-Манзура” томорқа хизмати кластери жорий йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, айни пайтда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, иссиқхоналар қуриб бериш орқали томорқачиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келмоқда.

 

Кластер раҳбари Махсуд Бекманов ҳозирда Хитой технологияси асосида замонавий иссиқхона қуриш ишларини бошлаб юборган. Иссиқхона асосан кўчатчиликка ихтисослашган бўлиб, аҳолига арзон нархда помидор, бодринг, бақлажон каби полиз экинлари, турли гул ва дарахт кўчатларининг янги навлари етиштириб берилади.

 

Шунингдек, тадбиркор мазкур ҳудуднинг 30 сотих ер майдонида сутни қабул қилиш ва қайта ишлаш цехи ташкил этмоқчи. А.Ҳаитов мазкур кластер фаолияти билан танишар экан, тадбиркорга бинони 2 қават қилиб қуриш, унинг 1-қаватида сут ишлаб чиқариш цехи ва кўчатчилик дўкони, 2-қаватида эса тикувчилик цехи ташкил қилиш бўйича зарур тавсиялар берди.

 

Мазкур кластерда товуқ ва балиқларга бериладиган ем (гранулалар) ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. Қолаверса, 200 тонналик музлаткич қурилиб, 35 та янги иш ўрни яратилади.

 

“Умид Гулшани” кўчасида яшовчи Гавҳар Маткаримова 5 нафар фарзанди билан томорқасидан самарали фойдаланиб, яхшигина даромад топиб келаётган омилкорлардан. У 8 сотих томорқасидан йилига 3 маротабагача ҳосил олади.

 

Спикер ўринбосари мазкур хонадонда ҳам бўлиб, хонадон эгаларига 1 сотих ер майдонида субсидия асосида иссиқхона қуриб бериш таклифини билдирди. Томорқасига сув етиб келмагани сабабли бу йил помидор ва бодринглар яхши ҳосил бермагани, айрим мевали дарахтларга зиён етгани инобатга олиниб, давлат субсидияси асосида ушбу хонадонга 1 та сув қудуғи қуриб бериладиган бўлди.

 

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида А.Ҳаитов Максуд Бекчановга Нукус маҳалласидаги мавжуд 50 та хонадоннинг ҳар бирига 0,5 сотихдан иссиқхона қуриб бериш таклифини илгари сурди. Бу билан маҳаллада “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойилини қўллаган ҳолда улар томонидан етиштирилган маҳсулотларни томорқа хизматининг ўзи сотиб олиб, кооперация ташкил қилинишига, шу орқали пандемия шароитида нафақат аҳоли бандлигини таъминлашга, балки уларнинг оилавий даромадини оширишга ҳам катта ёрдам беришини қайд этди.

 

Халқ вакили туманнинг “Хабибулло мерос” фермер хўжалигидаги пахта даласида ҳам бўлиб, у ерда меҳнат қилаётган теримчилар билан суҳбатлашди.

 

– Куни кеча 180 килограмм пахта тердим. Ҳосил жуда яхши, терим пулларини ҳам ўз вақтида оляпмиз. Бугун 200 кило пахта териш ҳаракатидаман, – дейди илғор теримчиларидан бири Насиба Сапаева.

 

А.Ҳаитов шу каби илғор теримчиларга Ватанимиз тараққиётига қўшаётган улкан ҳиссаси учун ўз миннатдорчилигини билдириб, уларга совға-саломлар улашди.

21.09.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы