Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қарши шаҳрида сайёр қабул ўтказди.
Тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари, Қарши шаҳар ҳокимлиги, вилоят ва шаҳар Халқ қабулхоналари масъуллари иштирок этган тадбирда фуқаро ва тадбиркорлардан 48 та муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.
Сайёр қабулда нафақат Қарши шаҳри, балки, Қарши, Косон ва Нишон туманларидан келган фуқароларнинг ҳам мурожаатлари кўриб чиқилди.
– Вилоят аҳлига ҳам, тадбиркорларга ҳам ҳар қандай қонун доирасидаги ёрдамни беришга тайёрман, – деди вилоят ҳокими. –Ёдингизда бўлса қиш ойларида тоғли қишлоқларда тунаб қолиб, тоғликлар дардини тинглаган эдик ва бу ҳаракатларимиз ўз самарасини бермоқда. Тиббий хизмат, таълим-тарбия ва йўл масалалари босқичма-босқич ҳал этилаётир.
Мурожаатларнинг 12 таси жойида ечимини топди. Жумладан, иш масаласида мурожаат қилган Алижон Ҳамидов Қарши шаҳридаги 21-умумтаълим мактабига математика ва информатика фани ўқитувчиси, Шохруҳ Нуралов 29- умумтаълим мактабига инглиз тили ўқитувчиси, Зулфия Азимова эса 3-умумтаълим мактабига кутубхоначиликка ишга қабул қилинди. Улар билан шу жойнинг ўзида меҳнат шартномалари расмийлаштирилиб, буйруқ чиқарилди.
Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига тегишли топшириқлар берилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |