Соатига 400 ГК энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган “Авиасозлар” иссиқлик маркази Яшнобод тумани аҳолисини иссиқлик қуввати билан таъминлаб келади.
Жорий йилги куз-қиш мавсумида пойтахтимизнинг Яшнобод тумани аҳолисини иссиқлик энергияси билан таъминлаш қандай йўлга қўйилади? Тумандаги иссиқлик маркази фаолияти мавсумга тайёрми?
Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари давомида ушбу марказ фаолиятида ҳам қатор камчиликлар ва муаммолар борлиги аниқланган эди. Кўпгина ускуналар, жумладан, иссиқлик қуввати сақланадиган захирадаги сиғимларнинг қопламалари маънан эскирган бўлиб, бу ишлаб чиқарувчилар саломатлигига салбий таъсир кўрсатарди. Шунингдек, энергия ресурсларини ҳисоблаш ускуналари ҳам ишдан чиқа бошлаганди.
Сектор раҳбарларининг назорати остида марказда таъмирлаш ишлари жадал олиб борилди. Ушбу мақсадлар учун 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилди.
– Бу йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида битта қозонни капитал таъмирдан чиқардик, – дейди “Тошкент иссиқлик маркази” ДУК бош муҳандиси Зуҳриддин Жалилов. – Экран қувурлари, конюктив иситиш қувурлари алмаштирилди. Бундан ташқари, ўзимизнинг ички имкониятлардан келиб чиқиб, яна бир қозонни ўрта таъмирдан чиқардик. 5 та қозон жорий таъмирдан чиқди. Шунда 28 та насос агрегати жорий ва капитал таъмирланди. Ҳозир иссиқлик сақлаш қопламаларида инсонга зиёни йўқ бўлган ингичка толали базальт материалидан фойдаланяпмиз. Бу биринчидан, инсонга ҳеч қандай зарари йўқ, иккинчидан, иссиқлик сақлаш имконияти юқори.
Шунингдек, марказда ресурслар бўйича барча замонавий ўлчаш ускуналари ҳам ўрнатилди. Айни пайтда марказ истеъмолчиларга иссиқлик қуввати етказиб беришга тайёр ҳолга келтирилган.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |