Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхоналарига жорий йилнинг ўтган даврида фуқаролар томонидан келиб тушган жами 14 минг 848 та ёзма ва оғзаки мурожаатнинг 10 минг 784 таси ижобий ҳал этилди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар ва ўзгаришлар замирида юрт тинчлиги, халқимиз манфаати ва фаровонлигини таъминлаш мақсади ётади. Шу мақсадни рўёбга чиқариш учун юртимизда етарлича қонуний асослар яратилиб, кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табригида ҳам “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган конституциявий норма асосида мамлакатимизда халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қиладиган самарали ва барқарор тизим шаклланмоқда", дея алоҳида таъкидлаб ўтди.
Бу тамойилнинг амалдаги ижросини Ўзҳбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналари фаолиятида ҳам кўриш мумкин.
Вилоят Халқ қабулхонаси ҳудуддаги барча давлат ташкилотлари, фуқаролар муаммолари билан ишлайдиган раҳбарлар, бошқарув органлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётир. Айниқса ҳудудий секторлар, вилоят хокимлигининг барча бошқармалари, давлат идоралари, коммунал ва хизмат кўрсатиш соҳалари корхоналари, жамоат уюшмалари ва ташкилотлари, жамғармалар доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Бу ҳамкорлик вилоят Халқ қабулхонасига умид билан мурожаат қилиб келган ҳар бир фуқаронинг муаммосига ечим топишни тез ва самарали ҳал этиш имконини бермоқда. Ҳар бир мурожаат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан қабул қилинган қонунларда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, фуқарога ўз вақтида жавоб берилиши таъминланаётир.
Фуқаро ва давлатнинг манфаатлари, ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқлиги бош қомусимизда ҳам белгилаб қўйилган. Халқ қабулхоналари айнан мана манфаатлар муштараклигида фуқаронинг манфаатлари тўғри ва муносиб тарзда таъминланишида асосий кўприк вазифасини бажармоқда. Шу боис бугун халқ қабулхонаси фуқароларнинг давлат ва унинг органлари томонидан эътиборга олинмаётган муаммоларини ҳал этишда, айнан муаммога алоқадор органга етиб боришида асосий йўл, дейиш мумкин.
Одамларнинг эҳтиёж ва мумаммоларини ҳал этиш жараёнида Ҳалқ қабулхоналарининг иш услублари такомиллашиб бораётир. Эндиликда Халқ қабулхонаси фаолиятида фақат идорада ўтириб фақароларни қабул қилиш эмас, жойларга чиқиб сайёр қабулларни ташкил этиш, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш, ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолашда иштирок этиш, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилишда иштирок этиш амалиёти кенг ўрин олаётир. Бу жараёнда ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига кўмаклашишга, уларниг муаммоларини ҳал этишга эътибор асосий эътибор қаратилмоқда.
Ана шу ҳамкорлик самараси ўлароқ, жорий декабрь ойига қадар вилоят, туман, шаҳар Халқ қабулхоналарига фуқаролардан уй-жой масаласида 575 та, моддий ёрдам, турли ижтимоий масалаларда 747 та, коммунал соҳа, таълим, тиббий ёрдам ва бошқа масалаларда 13 минг 256 та мурожаатлар бўлди. Бу мурожаатларнинг 10 минг 784 таси ижобий хал этилиб, қолганларининг бажарилиши назорат қилиб борилмоқда.
Жорий йил давомида 1 минг 53 марта аҳоли ва ёшлар билан “Сектор раҳбарлари ва ёшлар”, “Ҳоким ва ёшлар” “Муаммо ва ечим” каби мавзуларда учрашувлар ва сайёр қабуллар ўтказилди. Бу тадбирларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларига ўз вақтида ечим топилмоқда. Айниқса, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш борасидаги мурожаатларнинг вилоят ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда ижобий ҳал этилиб, 700 нафари уй-жой билан таъминланди. 50 нафарига уй-жой учун бошланғич тўловлар тўлаб берилди.
Йилнинг ўтган даврида одамларни камбағалликдан чиқариш, ёшлар бандлигини таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилишлари учун тижорат банклари томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида 2020 йилнинг 4 декабрь ҳолатига жами 3124 нафар фуқорога 95 млрд 318 млн сўм кредитлар ажратилиши орқали бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш, унга аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини киритиш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлашда ҳам ўзаро ҳамкор ташкилотлар билан уйма-уй юриб, хатлов ишлари амалга оширилди.
Аммо эришилган натижалар билан мақтаниш эмас, келгусидаги фаолиятимиз режаларини ҳам тузиш учун муҳимдир. Юртбошимизнинг Конституциямизнинг 28 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида келгусида “Янги Ўзбекистон” тушунчаси ва шу ном остида дунёга янада танилаётган давлатимиз ва унинг янада ривожланиши учун олдинда бажарилиши лозим бўлган энг муҳим ишларни беш йўналишда келтириб ўтди.
Бу йўналишда, албатта, Халқ қабулхоналарининг зиммасида катта масъулият турибди. Эндиликда биз ҳам бу вазифаларининг бажарилишини таъминлашда фуқаро ва давлат ўртасида адолатли, тезкор ва ишончли тизимга айланмоғимиз зарур.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |