2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ёшлар тарбиясига масъул раҳбарлар ўқитилмоқда

Давлат бошқаруви академиясида Президентимизнинг Олий Мажлис ва халққа Мурожаатномаси ҳамда "Ёшлар форуми"да белгилаб берилган вазифалар юзасидан ёшлар тарбиясига масъул бўлган давлат идоралари раҳбарлари иштирокида икки кунлик ўқув-семинар бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарнинг очилишида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.  

“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга устоз-шогирд анъанаси асосида ҳунар ўргатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар қатлами билан самарали ишлаш механизмини йўлга қўйиш ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, ёшларга имтиёзли фоизларда микрокредитлар ажратиш тартиби бўйича ўқув дастурлари ўтказилаётгани таъкидланди.

Мамлакатимиз бўйлаб ёшлар кичик саноат зоналарини ташкил этиш, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёшларга субсидия ва грантлар ажратиш тартиби, ёшлар дастурлари ижросини мониторинг қилиш бўйича yoshlar@argos.uz платформасини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

–Бугунги куннинг асосий муаммоларидан бири ёшларнинг бандлигини таъминлашдир, –дейди Ёшлар ишлари агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Зуҳра Мирғозиева. –Ҳозир биз вилоятимизда 30 мингдан ортиқ ёшнинг банлигини таъминлашга эришишимиз керак. Шу асосда уларни ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш ва иш билан таъминлаш мақсадида тегишли чораларни кўряпмиз. Хусусан, Савдо-саноат палатаси ва Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда “Тадбиркор:1+1” тамойили асосида ёшларни иш билан банд қилиш масалаларини амалга оширяпмиз. Тадбиркорлик билан шуғулланишни хоҳлаган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз ғояларини амалга ошириши учун шароит яратаяпмиз. Жумладан, Бўстонлиқ туманида ноябрь ойида  70 нафар ёш имтиёзли кредит олиб, 100 га яқин тенгдошини иш билан таъминлашга эришди. Декабрь ойида эса 100 нафар ёш имтиёзли кредит олиб, бизнесини йўлга қўйди. Бу жараён Тошкент вилоятининг бошқа туман ва ҳудудларида ҳам давом этмоқда.  

Шунингдек, семинар ўқув дастуридан "Ёшлар мурожаати" электрон платформасини яратиш, "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида 300 минг нафар ёшни дастурлаш асосларига бепул ўқитиш, ОТМга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент грантини ташкил этиш, магистратура ва докторантура тадқиқотчиларига қабул квоталарини ҳамда маданият-санъат йўналишларига ҳар бир тумандан 5 нафар ёшни ўқишга қабул қилиш, умумтаълим мактабларида ёшлар етакчилари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда мактаб инфратузилмасини самарали ташкил этиш мавзулари ўрин олган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар