2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вилоят ҳокими Фарғона шаҳридаги ётоқхонага нега борди?

Аҳолини ўйлантириб келаётган ҳар бир масалага эътиборли бўлиш, муаммоларни вақтида бартараф этиш барча раҳбарларнинг муҳим вазифасидир.

Хусусан, уларнинг турмуш шароити ва ҳаёт сифатини яхшилаш ҳаётдан рози бўлиб яшашида катта ўрин тутади.

Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри Қиргули мавзесидаги кўп қаватли ётоқхонага бориб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишди.

Бу ерда камтаъминланган, эҳтиёжманд оилалар истиқомат қилиб келмоқда. Вилоят раҳбари ётоқхонада яшовчилар билан суҳбатлашди, шароитлар, коммунал хизматлар кўрсатишнинг аҳволи, ҳудуд тинчлиги ва осойишталиги борасида олиб борилаётган амалий ишлар билан қизиқди. Ётоқхонанинг санитар-гигиеник ҳолати кўздан кечирилди. Афсуски, бу ерда аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратилмаган, ичимлик суви чиқмайди, деворлар шўрлаб тушиб кетган. Бинонинг ёнғин хавфсизлиги таъминланмаган бўлиб, электр симлари очиқ ҳолда турибди. Шунингдек, иситиш тизими, ободонлаштириш ишларида ҳам муаммолар борлигига гувоҳ бўлинди.

Вилоят раҳбари томонидан шаҳар ҳокими ва бошқа масъулларга зудлик билан уйни таъмирлаб замонавий кўринишга келтириш, аҳоли муаммоларини ўрганиб ҳал этиш топширилди. Шунингдек, бу ерда истиқомат қилаётган якка-ёлғизлар, яшаш шароити оғир ва эҳтиёжманд оилалар аъзоларига тиббий хизмат кўрсатиш, моддий ёрдам бериш, ишсизларни ишга жойлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар