Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, “Маҳаллабай” ишни ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан Бухоро вилояти бўйича энг чекка ва олис ҳудудлар ўрганилди.
Жараёнда 55 та ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир бўлган қишлоқ ва маҳаллалар аниқланди.
– Ўрганишлар давомида йўл, ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, ижтимоий соҳа объектларининг таъмирталаб ҳолатлари, мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, тиббиёт муассасалари етишмаслиги каби муаммолар мавжудлиги қайд этилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Қудратов. – Аниқланган муаммоларнинг бартараф қилинишини таъминлаш мақсадида, 10 та энг оғир ва олис ҳудудлар “Обод қишлоқ” дастурига киритилди. Қолган оғир ва олис ҳудудларда вилоят, туман ва шаҳар сектор раҳбарларининг оммавий сайёр қабулларини ўтказиш, уйма-уй юриш ва ижтимоий объектларни ўрганиш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш, сайёр давлат хизматларини кўрсатиш белгиланди. Халқ қабулхоналари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида вилоятда мавжуд 802 та икки қаватли уй-жойларнинг 95 таси таъмирталаб ҳолатда, 34 таси авария ҳолатда эканлиги, туманларда жойлашган икки қаватли уй-жойларнинг канализация тармоқлари мавжуд эмаслиги аниқланди. Ушбу муаммоларни бартараф қилиш мақсадида сектор раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритилди.
Олот туманидаги “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди ҳам ана шундай ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир бўлган қишлоқ ва маҳаллалар тоифасига киритилди. Бугун мазкур ҳудуд “Обод маҳалла” Давлат дастури асосида кўркам қиёфа касб этмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғинида 6 та яъни Зиёкор, Шеробод, Арабхона, Янгиер, Нурли йўл ва Юлдузлар кўчалари мавжуд. Ҳар бир кўча вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси, прокуратура, солиқ, Миллий гвардия ташкилотларига бириктирилди. Бириктирилган вилоят ва туман ташкилотлари томонидан қатор амалий ишлар бошлаб юборилди. 85 та махсус ва муҳандислик техникалари жалб қилинди. Амалий тадбирларда асосий эътибор аҳолини ҳимояга муҳтож қатламларидаги долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилди.
Арабхона маҳалласида жами 495 та аҳоли хонадони мавжуд бўлиб, 560 та оила, 2 минг 30 нафар аҳоли истиқомат қилади. Айни кунга қадар 1 минг 73 та муаммо аниқланган.
Ишчи гуруҳлари томонидан бирма-бир ўрганилган 495 та аҳоли хонадонида 905 та муаммодан 289 таси жойида ҳал этилди. 124 та муаммони ҳал этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Маҳалла ҳудудида 2 нафар фуқаро “Темир дафтар”га, 39 нафари “Аёллар дафтар”ига, 34 нафари “Ёшлар дафтар”ига киритилган.
“Аёллар ва Ёшлар дафтари”га киритилган 3 нафар фуқаронинг яшаш манзилида электрон ҳисоблагич ўрнатилди. 1 та газ плитаси билан таъминланиб, 4 та газ баллон етказиб берилди.
Айни кунга қадар 16,4 км узунликдаги ички йўлларга 207 тонна қум-шағал, 106 тонна маҳаллий хомашё ишлатилди. 2,2 км газ кувури тартибга солинди. 6 та электрон ҳисоблагич ўрнатилди.
Фойдаланишда бўлмаган ва демонтаж қилинган 2,7 км газ қувурининг 1 км газ таъминоти ташкилотига етказилди.
Аҳолига қўшимча равишда янги суюлтирилган газ баллони ва 2,6 тонна кўмир тарқатилган.
Президент ташрифидан сўнг Бухородаги энг чекка ҳудудларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари авжида. Қайси ҳудудга борманг бунинг исботини кўрасиз. Бутун мамлакатимизда бўлганидек, бухороликлар ҳам юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини эртага ёки олис келажакда эмас балки бугун ўз ҳаётларида ҳис этишмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |