2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президентнинг Фарғона ва Наманганга ташрифи қорақалпоғистонликларни ҳам ҳушёр торттирди

Нукусда давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 ноябрдаги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган вазифалар, шароити оғир 45 та маҳалла ва овулда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича белгиланган топшириқларни амалга оширишга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, cектор ва соҳа раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўқув семинарида давлатимиз раҳбарининг қарори Оролбўйининг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш билан бир қаторда шаҳар ва туманлар, маҳаллаларнинг қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, уларга муносиб турмуш шароитини яратишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Ушбу қарор билан шароити оғир 45 та маҳалла ва овулда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича 20 га яқин йўналишда чора-тадбирлар режаси белгиланган. Уни амалга ошириш учун жами 3 триллион сўмга яқин маблағ йўналтирилган бўлиб, мазкур маҳаллаларда 437 объектда иш олиб бориш режалаштирилган.

Жумладан, 12 та туман марказида «Маҳалла марказлари» мажмуаларини қуриш ва реконструкция қилиш, 157 та маҳалла ва овул маъмурий комплексларини қуриш, шароити оғир маҳалла ва овулларда уй-жойлар қурилиши, йўл, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминоти, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш белгиланган. Ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва реконструкция қилиш, ободонлаштириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудларда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш каби муҳим йўналишлар қамраб олинган.

Бугунги кунда айрим маҳалла ва овулларда йўлларга шағал ётқизиш, кўприкларни таъмирлаш, газ, электр, иссиқлик таъминотини яхшилаш, трансформаторларни таъмирлаш ва янгидан ўрнатиш, симёғочларни бетон устунларга алмаштириш, электр, ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жорий этилиб, шароити оғир маҳалла ва овулларда истиқомат қиладиган аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг даромадини ошириш орқали оилаларини камбағалликдан қутқариш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди.

Тадбирда Президентимизнинг Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи давомида айрим маҳаллаларга бориб, у ердаги мавжуд муаммоларга эътибор қаратгани, айрим мутасадди раҳбарларнинг бепарволиги ҳақида сўз юритилиб, бу каби камчиликлар ҳудуддаги айрим маҳаллаларда ҳам мавжуд эканлиги қайд этилди ва уни бартараф этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан таъкидланаётган янги тизимни амалиётга татбиқ этиш, яъни ҳар бир олиб бораётган ишлар, ислоҳотларни “маҳаллабай” ташкил этилишини таъминлаш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, бу жараёнда қабул қилинаётган қарорларнинг ижросини таъминлашда парламент назоратини кучайтириш, жойларда ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир ҳудудларга бириктирилган Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларининг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Б.Алиханов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов иштирок этди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар