Мамлакатимизда 17 миллиондан ошиқ хотин-қизлар истиқомат қилади. Улар деярли барча соҳаларида фаол иштирок этиб, жамият ва давлат ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Улардан 433 минг нафари «Аёллар дафтари»га киритилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
«Аёллар дафтари»га хотин-қизларни киритиш орқали аёллар муаммолари, уларни ўйлантираётган масалалар тизимли ҳал этилмоқда. Жумладан, 6 миллион 385 мингдан зиёд хотин-қизлар билан юзма-юз мулоқот ўтказилиб, ушбу дафтарга 9 та мезон асосида 433 минг нафари киритилди.
Айни вақтга қадар мазкур рўйхатдаги 80 мингдан ортиқ аёлларнинг аниқланган муаммолари ўрнатилган тартибда ҳал этилган.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан айни пайтда манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда дафтарга киритилган хотин-қизлар орасидаги тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 15 минг 665 нафар аёлнинг тадбиркорлик кўникмаси ҳамда молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида «Мотивация, кўникма ва молиявий кўмак» тамойили асосида иш олиб борилмоқда. Хусусан, Халқ банки билан ҳамкорликда аёллар тадбиркорлигига мос бўлган 60 та намунавий «бизнес режа»ларни оммалаштириш ишлари йўлга қўйилмоқда.
Жорий йил 1 мартдан бошлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаб бориш тартиби жорий этилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |