2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қарши туманидаги “Бахт” кўп тармоқли фермер хўжалигига ташриф буюрди.

Мазкур фермер хўжалиги чорвачилик, паррандачилик, туячилик, йилқичилик, қуёнчиликка ихтисослашган.  4 гектарда интенсив боғ, 1 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилган.    

Давлатимиз раҳбари фермер хўжалигида қўшимча тармоқларни ишга тушириш ҳисобига янги иш ўринларини янада кўпайтириш бўйича тавсиялар берди.   

Шу ерда вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, аччиқ қалампир, коврак плантациялари ташкил этиш, чорвачилик, куркачилик мажмуалари, пистазор ва ёнғоқзорлар барпо этиш, ўрмон хўжаликларида интенсив усулда кўчат етиштириш, сутни қайта ишлаш, асаларичилик лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди. 

Президентимиз лимончиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. 

Лимончилик нафақат Қашқадарё воҳаси, балки мамлакатимиз учун энг сердаромад соҳалардан. Бу тармоқни ривожлантириш иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш, қўшимча даромад манбаини яратишга хизмат қилади. Шу боис мазкур истиқболли йўналишни қўллаб-қувватлаш, Қашқадарё мисолида лимончилик уюшмасини ташкил этиш лозим, деди Шавкат Мирзиёев. 

Қашқадарё вилоятида  тери хомашёсини қайта ишлаш ва чарм-пойабзал кластерини барпо этиш, аҳолини тухум ва парранда гўшти билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам атрофлича муҳокама этилди. 

Президентимиз барча лойиҳаларни такомиллаштириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар