2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Пойтахтнинг Миробод туманини ривожлантириш долзарб масалалари кўриб чиқилди

2018 йил 5 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев олиб борди.

Қўшма мажлисда масъул вазирлик ва идоралар ҳамда Тошкент шаҳар, Миробод тумани ҳокимликлари раҳбарларининг Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар ҳақидаги ахборотлари эшитилди, шунингдек туманда соғлом овқатланишни ташкил қилиш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси доирасида барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари зиммасига Миробод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қатор муҳим вазифалар юклатилган.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 15 августдаги “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан ҳукумат, вазирликлар, идоралар ва шаҳар ҳокимлиги зиммасига пойтахтнинг инвестициялар жалб этувчанлигини ошириш бўйича муҳим вазифалар юклатилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туманлар Кенгашларига Тошкент шаҳри ва туманлари ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан самарали депутатлик назоратини ташкил этиш ва амалга оширишда кўмаклашади.

Туманда 4 та сектор кесимида Республика ишчи гуруҳи томонидан 39 та маҳаллада уйма-уй юриш ҳамда ижтимоий ва бошқа соҳа объектларини ўрганиш натижалари асосида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Улар бандликни таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш, бўш турган бино ва объектлардан самарали фойдаланиш, соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш,  ободонлаштириш ва йўлларни таъмирлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш каби соҳаларга тааллуқлидир.

Мажлис иштирокчиларига жорий йилда Миробод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш, хусусан хорижий инвестициялар жалб қилиш доирасида 17,02 млн. доллар ўзлаштирилгани,  1496 та янги иш ўрни яратилгани, ҳудудий экспорт дастури доирасида 10,279 миллион долларлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилгани ҳақида ахборот берилди.

2018 йилда 35,6 млрд. сўмлик 59 та лойиҳа ишга туширилиб, 287 та янги иш ўрни яратилди. Ушбу лойиҳаларнинг 15 таси саноат соҳасига, 44 таси хизмат кўрсатиш соҳасига тегишлидир.

Вакиллик органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида маҳалла ролини янада ошириш ҳамда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Обод маҳалла”, “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш” каби давлат дастурларини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, қўшма мажлисда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар тартибли ўтказилишини депутатлар ва кенг жамоатчилик томонидан назорат қилиш масаласи муҳокама этилди.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларида бундай тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар тузиш тўғрисидаги қарорнинг мазмун-моҳияти, туманда намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш, ортиқча сарф-харажатларга, миллий қадриятларга зид маросимларга, номақбул одатларга йўл қўймаслик бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр юритдилар. 

Мажлисда кўриб чиқилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг қўшма қарори қабул қилиниб, унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини парламент, депутатлар ва жамоатчилик томонидан назорат қилиш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
Ахборот хизмати

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар