Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Галина Каримовна Саидова Сирдарё вилоятида бўлиб, бу ердаги йирик инвестиция лойиҳалари билан яқиндан танишди.
Мамлакат инвестиция сиёсати – хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун янада қулай шарт-шароитларни таъминлаш, чет эллик инвесторларни ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг амалий механизмини барпо этиш, мана шу асосда мамлакатдаги инвестиция муҳитини янада яхшилашда МДҲ мамлакатлари қаторида етакчи ҳисобланади. Бу борада бугунги кунда ислоҳотлар амалга оширилиши давомий бўлиб келмоқда.
Давлатимиз томонидан соҳа ривожига оид қабул қилинаётган қатор норматив хужжатларнинг қонуний ижроси ҳамда жойларда инвесторларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш, ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини янада яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари Галина Саидова Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Янгиер шаҳрида яқинда ўз фаолиятини бошлаган “Elegant Fiber Textil” масъулияти чекланган жамиятига қарашли текстил ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
У ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати, замонавий дизайни, ҳамда харидоргирлиги ва албатта экспортбоплигига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Президент маслаҳатчиси ўринбосари Янгиерда 2020-2021 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари орасидан “Reach Raw” МЧЖнинг кафел сири ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда “KAA SOCKS” МЧЖнинг трикотаж пайпоқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини ҳудудга чиқиб ўрганди.
У ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати, замонавий дизайни, ҳамда харидоргирлиги ва албатта экспортбоплигига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Президент маслаҳатчиси ўринбосари Янгиерда 2020-2021 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари орасидан “Reach Raw” МЧЖнинг кафел сири ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда “KAA SOCKS” МЧЖнинг трикотаж пайпоқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини ҳудудга чиқиб ўрганди.
Айни вақтда, “Wang Da Rolling Steel” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасига қарашли металл қуюв заводида лойиҳани тўлиқ ишга тушириш учун 95 фоиз ишлар тўлиқ якунланган ва тез орада лойиҳа тўлалигича ўз иш фаолиятини бошлайди.
“Сирдарё ИЭС” АЖ ҳамда “Фарҳод ГЭС” УКда амалга оширилаётган модернизация ишлари 80-90 фоизга якунланган. Ушбу модернизация жараёнлари тўлиқ якунланиши натижасида электр станцияларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ошишига эришилишида муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Боёвут тумани ва Ширин шаҳри ҳудудида Саудия Арабистонининг “Acwa Power” компанияси томонидан амалга оширилаётган янги буғ-газ иссиқлик электр станциясидаги лойиҳалар билан ҳам яқиндан танишди.
Қурилиш ишларига расман старт берилган ушбу йирик лойиҳа бўйича айни вақтда, қурилиш ишлари, ишчилар учун яшаш шароитлари ва офис ташкил қилиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.
Якунда ушбу йирик лойиҳаларнинг самарадорлигини оширириш ва ишга тушиши кутилаётган лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича қилинадиган вазифалар муҳокама қилинди.
Ушбу ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова ҳар бир лойиҳа бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, керакли тавсия ва маслаҳатларини берди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |