Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.
Ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйиши учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимиз аҳолисининг 18,9 миллион нафарини ёки 54 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ва болалар ташкил этади. Ёшларнинг 9,5 миллиони эркаклар, 9,4 миллиони эса аёллардан иборат.
Давлатимизнинг ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 2017-2020 йилларда 50 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжати қабул қилинди.
Ёшлар ва уларнинг оилалари учун давлат томонидан турли шаклдаги моддий ёрдам ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари мунтазам амалга оширилмоқда.
«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра, ёшлар - ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслардир.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори тизимли ислоҳотларнинг узвий давоми бўлди.
Қарор билан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
Низомга кўра, «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга базавий ҳисоблаш миқдори (245 минг сўм)нинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланадиган харажатларнинг 75 фоизигача қисми қопланади.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга кўмаклашилади.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.
Олий таълим муассасаларида ўқиётган «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга, «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга ёрдам берилади.
Жамғарма маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда Васийлик кенгаши тузилади.
Васийлик кенгаши раиси ҳар чоракда жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот беради.
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
Энг муҳими, жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |