Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғиждувон туман Халқ қабулхонасига Амиробод МФЙ Қуйи Сайдон қишлоғида яшовчи Гавҳар Раҳматова томонидан мурожаат келиб тушади.
Қабулхона мутахассислари томонидан мазкур мурожаат атрофлича ўрганилади. Аниқланишича, «Темир дафтар»га киритилган фуқаро Гавҳар Раҳматова турмуш ўртоғидан ажрашган. 435 минг сўм нафақада яшайдиган Гавҳар опа касалманд. Қизи тиббиёт коллежини битириб, Бухоро давлат университети мактабгача таълим факультетига тўлов шартнома асосида ўқишга киради. Гавҳар Раҳматованинг опа-укалари ёрдамида биринчи тўлов тўланади. Қолган қисмини тўлаш учун Президентининг Ғиждувон туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилади.
Мурожаат Ғиждувон туман Халқ қабулхонаси томонидан ижобий ҳал этилди. Туман «Саховат ва кўмак» жамғармасидан 4 миллион сўм тўлов шартнома тўлаб берилади.
– Ҳудудимизда 5 минг 255 нафар аҳоли мавжуд, – дейди Амиробод МФЙ раиси Ҳикматулло Бақоев. – 1 минг 115 хонадон, 1 минг 175 оила истиқомат қилади. Шулардан 5 нафари «Темир», 59 нафари «Аёллар», 35 нафари «Ёшлар» дафтарларига киритилган. Тегишли дафтарларга киритилганларнинг 40 фоизини чиқарилишига эришилмоқда. Дафтарларга киритилганларга имтиёзли кредитлар олиб берилмоқда. Кредитлар натижасида ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Маҳалладошимиз Гавҳар Раҳматовага 1 сотихли субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди. Айни кунда иссиқхонада помидор кўчатлари ўтқазилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |